«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:41
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Месси, Рауль ва Хави ишлайдиган футбол академияси очилади

18 окт, 22:08 5 252 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Месси, Рауль ва Хави ишлайдиган футбол академияси очилади Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирлик оиласининг энг нуфузли вакилларидан бири, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Сонийнинг акаси, бугунги кунда Қатар амирининг дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа Ал-Соний билан учрашди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Умид Аҳмаджонов Шайх Жассим билан Ўзбекистонда замонавий талабларга жавоб берадиган болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилиб, ЎФФ бу борада Қатар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Гап Доҳадаги “Aspire” спорт академияси ҳақида бўлиб, бу иншоотга 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академиянинг бош мақсади — Қатар спортининг келажаги учун ёш иқтидорларни излаш, уларни академияга олиб келиб, шу ернинг ўзида таълим бериш ва катта спортчи қилиб тарбиялашдан иборат.

Академиянинг “Иқтидорларни излаш дастури” мавжуд бўлиб, бу борада улар Қатар олимпия қўмитаси ва Қатар давлатининг олий таълим кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилишади.

Дастур Қатар давлатидаги мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларга спорт бўйича грант дастурларида иштирок этишни таклиф этади.

Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича “Aspire” дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади.

Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

“Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз “Aspire” академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик. Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман”, дейди Умид Аҳмаджонов.

Шайх Жассим 2004 йилдан бери дунёга машҳур ва донғи кетган “Aspire” академиясига раҳбарлик қилиб келади. Шу билан бир вақтда у 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг вице-президенти ҳам ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа Ал-Соний Қатар футболининг бугунги муваффақиятларининг бошида турган катта намояндалардан бири ҳисобланади.

У 1850 йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган Ал-Сонийлар амирлик оиласининг ишонган вакили сифатида ҳукумат раҳбарлари ва шу каби бошқа нуфузли меҳмонлар билан учрашади.

Бундан ташқари, у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Сонийнинг акаси ҳисобланиб, Қатар амирлигининг собиқ валиаҳдидир. Шу сабабли ҳам Шайх Жассим Қатар амирининг номидан иш юритадиган давлат намояндаси саналади.

Умид Аҳмаджоновнинг Шайх Жассим билан учрашуви ЎФФ президентининг Қатарга расмий ташрифи доирасида амалга оширилаяпти. Ташриф доирасида ЎФФ президенти Шайх Жассим раҳбарлик қиладиган “Aspire” академиясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишганди.

Умид Аҳмаджонов, шунингдек, “Aspetar” спорт тиббиёти маркази ва Қатар футбол уюшмаларида ҳам бўлиб, ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятини кўздан кечириб, Қатар футбол федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида иштирок этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 14 ноябрь куни БАА терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар бергандик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар