«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:01
ЎЗO‘Z

АҚШнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди

18 окт, 11:18 8 390 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди АҚШнинг Forbes журнали энг бой 400 америкаликнинг 2017 йилги рўхатини чоп этди. Янги рейтингдан ўрин олган энг омадсиз киши АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди. Сабаби, у бир йил ичида 600 млн доллар йўқотиб, давлати 3,1 млрд долларни ташкил қилган. Трамп бу кўрсаткич билан рўйхатда 248-ўринни эгаллади.

Энг бой америкалик эса яна Microsoft асосчиси Билл Гейтс бўлди. Бир йил ичида унинг давлати 8 млрд долларга кўпайиб, 89 млрд долларга етган. 2-ўринни Amazon интернет-гиганти ва Blue Origin аэрокоинот компанияси асосчиси Жефф Безос эгаллади, унинг бойлиги бир йил ичида 14,5 млрд долларга кўпайган. Етакчи учликни сармоячи ва Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффетт якунламоқда, унинг бойлиги бир йил ичида 12,5 млрд долларга кўпайиб, 78 млрд долларга етган.

Етакчи бешликдан Facebook асосчиси Марк Цукерберг (ўсиш 15,5 млрд доллар, умумий давлат 71 млрд доллар) ва Oracle компанияси директорлар кенгаши раиси ва ҳамасосчиси Ларри Элисон (ўсиш 9,7 млрд доллар, умумий давлат 59 млрд доллар) ҳам ўрин олишди.

Ушбу рўйхатга кириш чегараси 2017 йилда рекорд миқдордаги 2 млрд долларга етди. Шунингдек, АҚШнинг энг бой 400 кишисининг умумий бойлиги ҳам рекорд миқдорга етди, бу қиймат 2,7 трлн долларни ташкил қилди. Рўйхатдаги ўртача бойлик миқдори 6,7 млрд долларни ташкил қилди.

Рейтингнинг энг ёш вакили Snapchat дастурининг ҳамасосчиси, 27 ёшли Эван Шпигель бўлди, унинг давлати 3,1 млрд долларга баҳоланди. Энг кекса миллиардер эса 94 ёшли девелопер Алекс Спанос (2,4 млрд доллар) бўлди. Энг бой аёл Walmart савдо тармоғи эгаларидан бири Элис Уолтон бўлди. У 38,2 млрд долларлик бойлик билан рўйхатдан 13-ўрин олди.

Нашрнинг таъкидлашича, рекорд қийматлар ўрнатилишига сабаб кучли фонд бозори бўлган, у 2017 йилда бир неча рекорд қийматларни ўрнатди. Журнал бунинг исботи сифатида S&P 500 индекси ўсишини мисол қилиб келтирди, унинг қиймати Forbes’нинг аввалги нашри чоп этилган вақтдан бери 17 фоизга ўсган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар