«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:55
ЎЗO‘Z

Қирғизистон президенти сайлови: асосий кураш Жээнбеков ва Бабанов ўртасида кечади

15 окт, 10:57 6 444 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон президенти сайлови: асосий кураш Жээнбеков ва Бабанов ўртасида кечади Бугун Қирғизистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Аввалига элликдан зиёд одам 1 декабрь куни муддати тугайдиган президент Алмазбек Атамбаев ўрнини эгаллаш ниятини билдирган бўлсада, охир-оқибат сайлов бюллетенида фақат ўн уч номзод қолди.

Сайловолди кампанияси мобайнида кураш асосан икки номзод – Сооронбай Жээнбеков ва Омурбек Бабанов ўртасида кечди.

ҚР собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков Алмазбек Атамбаев асос солган ва президентликка сайлангунича етакчилик қилган «Қирғизистон социал-демократик партияси»дан номзод сифатида кўрсатилган. Сайловолди ташвиқоти давомида бошқа номзодлар Жээнбеков фойдасига маъмурий ресурс қўлланаётганига кўп марта эътибор қаратишди.

Сооронбай Жээнбеков. Фото: Knews.kg

Яна бир асосий номзод Омурбек Бабанов – ҚР собиқ бош вазири, ҚР Жогорку Кенеши «Республика» партия фракцияси раҳбари. Сайловолди кампанияси мобайнида Омурбек Бабанов деярли доимий равишда шов-шувлар марказида бўлди. Аввалига унинг онаси ва умр йўлдошининг миллати муҳокама қилинди. Ўшдаги ўзбеклар олдида қилган нутқи миллатлараро низо чиқариши мумкин деб топилиб МСК томонидан огоҳлантирилди. Бабановнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашгани эса ҚР ҳукумати томонидан «мамлакатнинг ички ишларига аралашиш» сифатида баҳоланди ва икки давлат ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир кўрсатди.

Омурбек Бабанов. Фото: Knews.kg

Темир Сариев, Адахан Мадумаров ва Азимбек Бекназаров каби қирғиз сиёсат оламида машҳур кишилар ҳам номзод сифатида қатшамоқда. Токтайим Уметелиева – ягона аёл номзод. Сайловларда асосий номзодлардан бири бўлиши кутилаётган Б. Торобаев ва Қ. Ташиев мос равишда О. Бабанов ва С. Жээнбеков фойдасига сайловларда қатнашишдан воз кечишди. Шундай қилиб, гарчи бюллетенда 13 номзод кўрсатилган бўлса ҳам, улардан фақат 11 номзод учун овоз бериш мумкин бўлади.

Турли ташкилотлар ўтказган сўровлар, кузатувчиларнинг фикрига кўра, 15 октябрь кунги сайловларда ҳеч қайси номзод сайловда овоз берганларнинг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмайди ва катта эҳтимол билан иккинчи тур бўлиб ўтади. Иккинчи турга биринчи турда энг кўп овоз олган икки номзод ўтади. Бу икки номзод Жээнбеков ва Бабанов бўлиши тахмин қилинмоқда. Қайд этиш жоиз, шу кунгача ҳеч қайси Марказий Осиё давлатида президент сайловлари икки турда ўтказилган эмас. Агар шунга эҳтиёж сезилса, иккинчи тур 19 ноябрь куни ўтказилиши кутилмоқда.

Сайловнинг илк натижалари 16 октябрь тонгида маълум бўлади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 0
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 1
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 2
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар