«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:09
ЎЗO‘Z

Энг янги жосус-самолётнинг илк сурат ва видеоси пайдо бўлди

12 окт, 21:03 7 680 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг янги жосус-самолётнинг илк сурат ва видеоси пайдо бўлди Northrop Grumman компанияси бугунги кунда Model 401 номи билан юритилувчи истиқболли самолётининг илк кадрларини намойиш этди. Видеода бўлғуси ҳарбий самолётнинг илк парвози акс этган, дейилади Kun.uz нашрида.

Реактив самолёт 11 метр узунликка эга. Самолёт Pratt & Whitney JTD15D-5D двигатели билан таъминланган бўлиб, 0,6 Мах тезликка эришиши ва уч соат тўхтамай парвоз қилиши мумкин.

Унинг парвоз оғирлиги 3600 килограммни ташкил қилади, бўм-бўш самолёт оғирлиги эса икки карра енгил - атиги 1800 килограмм.

Расмий матбуот релизида ёзилишича, Model 401 илғор, унча қиммат бўлмаган технологияларни намойиш қилиш ҳамда АҚШ ҳукумати манфаатларини кўзловчи тадқиқот паврозлари учун яратилган. Бундай самолётнинг айнан қандай миссия учун мўлжаллангани борасида аниқ маълумот берилмаган, бироқ экспертлар икки омилга эътибор қаратишмоқда.

Биринчиси - самолётнинг ўлчамлари ва оғирлиги, самолёт замонавий учар қурилмалардан анча енгил, уни енгил автомобиль оғирлигига қиёслаш мумкин.

Иккинчиси - самолётнинг ташқи кўриниши ва замонавий ҳаво кемаларига ўхшаш фюзеляж ҳамда қанотлари шакли, улар нисбатан камроқ сезиладиган технологик хусусиятларга эга. Баъзи экспертлар бу ишланманинг General Atomics компаниясининг Predator C Avenger стелс-учувчисиз қурилмаси лойиҳасига ўхшашлигини қайд этишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар