«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:23
ЎЗO‘Z

Йиғи – саломатлик учун фойдали (ми)?

12 окт, 01:19 14 880 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йиғи – саломатлик учун фойдали (ми)? Табассум қилиш инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши бугунги кунда ҳеч ким учун сир эмас. Олимлар фикрига кўра, жилмайиш ва кулиш жараёнлари иммунитетни оширади, йиғи эса саломатлигингизни мустаҳкамлайди. Буюк Британия ҳамда Қўшма Штатларда олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар бу борада айнан шундай тўхтамга келиш учун асос яратди.

Миннесот ҳамда Ланкастер университети олимлари йиғи ва унинг натижасида организмда содир бўладиган жараёнларни кузата туриб, йиғлаш ҳам инсон учун кулишдан кам бўлмаган ижобий натижалар беришини аниқладилар. Бу борада фақатгина қачон ва қанчалик кўп йиғлашнинг аҳамияти бор.
Миннесот Университети олимлари йиғлаш давомида бироз кўз ёш тўкиб олган 88,8% кишиларда кайфият кўтарилиши жараёнини пайқадилар. Бунинг боиси инсон тушкунлик ҳолати сабаб юзага келган кўз ёшдан ҳалос бўлишидадир. Организм кўз ёш билан бирга танадан юрак ҳуружини пайдо қилувчи моддани чиқариб ташлайди. Бундан ташқари, йиғлаш жараёни чуқур нафас олиш билан кечиб, ушбу ҳолат танадаги кортизол – стресс гормони даражасининг пасайишига олиб келади.

Тажриба иштирокчиларини кузатган Уиллиам Фрейнинг таъкидлашича, йиғи қатор ижобий сифатларга эга. Кўз ёш – эмоционал ва жисмоний сабаблар туфайли юзага келади. Йиғининг биринчи турида кўз ёшни тушкунлик ҳолати пайдо қилса ва иккинчи тури оғриқ натижасида юзага келиб, ҳар икки ҳолат сабаб тўкилган кўз ёш таркиби турлича бўлади.

Британиялик олимлар ўз навбатида йиғлаш жараёнининг психологик томонларини алоҳида қайд этдилар. Кўпчилик инсонлар атрофдагилар уни ожизликда айблашларидан қўрқиб ҳиссиёт ва кўз ёшни “ичларига ютадилар”. Борди-ю атрофдагилар сизни тўғри тушунишларига шубҳангиз бўлса, тоза ҳавода, бироз ёлғиз қолганча йиғлаб олган маъқулроқ. Чуқур нафас олиш ва организмни ортиқча “юк”дан ҳалос қилиш теран фикрлашга йўл очиб беради.

Аммо, ҳар нарсанинг меъёри яхши бўлгани каби йиғида ҳам чегарани унутмаган дуруст. Ҳаддан ортиқ кўп йиғлаш тери қатламларида намликнинг йўқолиши, бунинг натижасида эса ранги ва ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади. Олимлар ҳафтада бир марта йиғлаб олишни меъёрий ҳолат дея баҳолашмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 321
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 482
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 354
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар