Россия президенти Владимир Путин Россия Сурия можаросига катта миқёсда киришишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар берди.
“Биз бу можарога бошимиз билан ботишни истамаймиз”, деб айтди Путин.
Путин Суриядаги ихтилофнинг пайдо бўлишига “андишасиз ташқи аралашув” асосий сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди.
Путин Европа Иттифоқи, Россия ва Собиқ иттифоқ давлатлари фуқаролари “ИШИД” жангарилари сафига қўшилгани ва улар Сурияда муваффақият қозонсалар, барчаларининг ўз давлатларига қайтишини таъкидлади.
Россия Федерация кенгаши Путиннинг хорижда ҳарбий операциялар ўтказишга рухсат берилиши бўйича мурожаатини бир овоздан маъқуллади. Россияга ҳарбий кўмак кўрсатилишини сўраб Сурия президенти Башар Асад мурожаат қилган.
Суриянинг расмий мурожаатидан кейин Россия Сурияга ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларини юборган.