«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:33
ЎЗO‘Z

NASA олимлари Ойда сув захиралари қаердан пайдо бўлганини аниқлади

07 окт, 18:53 6 662 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
NASA олимлари Ойда сув захиралари қаердан пайдо бўлганини аниқлади Ойда топилган йирик сув захиралари Ернинг йўлдоши ўз атмосферасига эга бўлган пайти, яъни ҳаётининг илк лаҳзаларида тўпланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда EPS Letters журналида чоп этилган мақолага асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Ой базальтлари шакллана бошлаганда улар Ой юзасига ердаги исталган йирик кўлда бўладиган миқдордаги каби сувни чиқариб ташлаган. Бу сувнинг аксарият қисми космосда буғланиб кетган. Бироқ унинг атиги 0,1 фоизи қолганида ҳам бу кўрсаткич Ой қутбларидаги сув захирасини изоҳлашга етади», — дейди NASA’нинг космик парвозлар маркази вакили Дебра Нидхэм.

«Ойдаги сувлар қаердан пайдо бўлган ва улар қаерда яширинган?» каби икки муаммоли савол олимлар ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Астроном олимларнинг бир қисмининг тахмин қилишича, бу сувларнинг асосий манбаси бўлиб кометалар хизмат қилган. Бир вақтнинг ўзида олимларнинг бошқа гуруҳи сув захирасининг манбаси сифатида астероидларни кўрсатади. Қизиғи, ҳар бир назариянинг ўзига хос исботлари бор.

Устига-устак, яқинда олимлар Ой юзасининг барча қисмида йирик сув захираларини топди. Бу ҳолат эса уларнинг баҳсини янада қизғин кечишига олиб келди.

АҚШнинг Тусон шаҳридаги Ой ва сайёраларни ўрганиш институти ходими Нидхэм ва унинг ҳамкасби Дэвид Кринг эса Ер йўлдоши шаклланган илк кунларда унинг юзасида нималар юз берганини ўрганиб, бу саволга жавоб топди.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 263
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 70
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 73
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар