«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:47
ЎЗO‘Z

Тошкентда 2 нафар коллеж ўқувчисининг сумкасидан гиёҳванд модда топилди (видео)

04 окт, 19:49 5 545 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 2 нафар коллеж ўқувчисининг сумкасидан гиёҳванд модда топилди (видео) Гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ муаммолар ҳеч биримиз учун сир эмас. Лекин афсуски унинг барча оқибатлари, тузатиб бўлмас асоратлари ҳақида қанчалик кўп олдиндан маълумотга эга бўлишимизга қарамай, бу иллат жамиятимизда учраб турибди. Унинг домига айрим вояга етмаган ёшлар ҳам тушиб қолаётгани ачинарли холат, деб ёзади «Ўзбекистон 24».

Чилонзор туманида жойлашган коллежларнинг бирида тахсил оладиган Анвар таниши Гулига телеграмм ижтимоий тармоғи орқали ўзаро сухбати давомида ўзида гиёҳвандлик моддаси борлигини айтиб, уни тайёрлаш жараёнларини ҳам яҳши билишини, ҳоҳласа унга ҳам ўргатишини айтади. Эртаси куни оқ қоғозга ўралган кичик хажмда келтирилган ушбу гиёҳвандлик моддасини Гулига коллеж худудига олиб келиб беради.

Ўқув масканида фаолият олиб бораётган Ёшлар иттифоқи етакчиси Гулининг ўзини тутиши ва ҳатти-ҳаракатларида ўзгаришлар борлигини сезиб, кўпдан бери уни назоратга олган эди. Шубҳали холат ҳақида Чилонзор тумани Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимларига мурожат қилиб хабар беради. Аниқлик киритиш мақсадида инспектор коллежга бориб, Гули билан сухбатлашади. Буюмлари гувоҳлар иштирокида текширилганда Гули ўзи билан гиёҳвандлик моддасини олиб юрганлиги маълум бўлади. Ушбу модда тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинади.

Дастлабки суриштирув ишларида Гули ушбу моддани Анвардан олганлигини айтади. Анвар ҳам тергов ишларига жалб қилинади. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат. Олмазор туманида жойлашган Шифобахш сувлар блок постида хизмат олиб бораётган Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри худудига кириб келаётган Спарк автамобили тўхтатилиб белгиланган тартибда текширилади. Йуловчи сифатида кетаётган коллеж ўқувчисининг буюмлари текширилганда, махсус идишдаги суюқлик уларнинг эътиборини тортади. Ушбу суюқлик гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилиб олинади. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу суюқлик таркибида канабис мойи борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилаяпти.
[media=https://youtu.be/F9b6E3-W3h4]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар