Куни кеча шифохонада экани маълум қилинган Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев шу кунларда «Баҳор қайтмайди -2» номли янги фильм устида ишлагани маълум қилинди. Ишчи номи «Алимардон Тўраевнинг қайтиши» бўлган фильм трейлерини актёрнинг қизи Муқаддас Саъдуллаева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади.