«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:12
ЎЗO‘Z

Forbes охирги ўн йилликнинг энг кўп пул топган спортчилари рўйхатини чоп этди

28 сен, 12:17 7 843 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Forbes охирги ўн йилликнинг энг кўп пул топган спортчилари рўйхатини чоп этди АҚШнинг Forbes журнали ҳисоб-китобларига кўра, машҳур гольфчи Тайгер Вудс охирги ўн йилликнинг энг кўп фойда олган 20 спортчиси орасида энг кўп пул топган.

Вудснинг даромади 845 млн долларга баҳоланди. Гольфчи 2000-йиллар охирида йилига 100 млн доллардан ишлаб топган. Бироқ 2009 йилда спортчи рафиқасига хиёнат қилгани фош бўлгач унинг барча ҳамкорлари ундан юз ўгиришган. Охирги икки йил ичида бир вақтлар 1-рақамли гольфчи бўлган Вудс жароҳатлари туфайли кўпгина мусобақаларни ўтказиб юборди ва ҳозирда гольфчилар рейтингида 292-ўринни эгалламоқда.

Рейтингда 2-ўринни боксчи Флойд Мейвезер эгаллади. 2005-2015 йиллар давомида супербоксчи 660 млн доллар ишлаб топган. Боксчи бу сумманинг деярли ярмини Мэнни Пакьяога қарши учрашуви эвазига олган.

3-ўринни баскетболчи Коби Брайант эгалламоқда, у охирги ўн йиллик давомида 475 млн доллар ишлаб топди.

Энг кўп пул топган спортчиларнинг юқори ўнталигидан баскетболчи Леброн Жеймс (472 млн), гольфчи Фил Микельсон (468 млн), теннисчи Рожер Федерер (455 млн), футболчи Дэвид Бекхэм (441 млн), боксчи Мэнни Пакьяо (432 млн) ва дунёнинг иккита энг кучли футболчиси Криштиану Роналду (407 млн) ва Лионель Месси (350 млн) ўрин олди.

Рейтингнинг иккинчи ўнталигига “Формула-1” пойгасининг уч нафар пойгачиси –Фернандо Алонсо, Кими Райкконен ва Льюис Хэмилтон ҳамда икки теннисчи – Рафаэль Надаль ва Мария Шарапова киритилди.

Дунёнинг энг катта ҳақ олувчи спортчиларининг ўн йиллик давомида ишлаб топган пулларининг умумий миқдори 7,7 млрд долларни ташкил қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 249
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар