«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:10
ЎЗO‘Z

Гаджетларни тўғри қувватлантиришни ўрганамиз!

30 сен, 17:03 5 982 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гаджетларни тўғри қувватлантиришни ўрганамиз! Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда қўл телефони ёки ноутбукдан фойдаланмайдиган одам бўлмаса керак. Бироқ, энг замонавий гаджетларнинг ҳам битта “минус”и бор. У ҳам бўлса, гаджетларнинг қуввати бирпасда тугаб қолиши. Замонавий гаджетлардаги аккумуляторлар узоқ муддат давомида ишлаши кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Бунда уларни тўғри қувватлантириш ўта муҳим. Қуйида ана шу хусусда тавсиялар берамиз...

Қурилмани мунтазам равишда қувватлантириб туринг
Гаджет аккумулятори қуввати тўлалигича тугаб қолмасин. Литий-ион аккумуляторларда хотира эффекти мавжуд эмас, шунинг учун ҳам улар тўлалигича ўчиб улгурмасиданоқ қайта қувватлантириш зарур. Агар қурилмангиз аккумулятори узоқ муддат сизга беминнат хизмат қилишини истасангиз, уларни 10-20 фоиздан камроқ қуввати қолганида қувватлантиришга қўйинг.

Қурилмани ўз вақтида қувватлантир­гичдан узинг
Гаджетингиз аккумулятор қуввати 50-80 фоиз бўлса, ундан бемалол фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Гаджет сизга узоқ муддат хизмат қилади. Агарда аккумулятор 100 фоиз қувватланган бўлса, уни ўз вақтида электр токидан узинг. Бу амал батареянинг узоқ муддат бузилмаслигига кафолат беради. Кўпчилик телефони ёки ноутбукини кечаси қувватлантиришга қўйиб қўяди. Бу нотўғри.

Бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлалигича ишлатинг ва 100 фоизга тўлдиринг
Узоқ муддат телефондаги тўлиқ қувват сақланиб туриши ҳам литий-ионли аккумуляторлар учун зарарлидир. Ҳар доим 0% гача тушиб кетадиган қувват ҳам худди шундай зарар келтиради. Қувватлантириш жараёнининг бетар­тиб­ли­ги(розеткадан қувват­лантириш, USB воситасида қувватлантириш) сабаб, мутахасcислар бир ойда 3 марта қурилма қувватини тўлиқ ишлатиб, уни 100% қувватлантиришни тавсия қилади.

Оригинал қувватлантирувчи мосламадан фойдаланинг
Қувватлантирувчи мослама бевосита мобиль телефоннинг ичида жойлашганини, ташқи қувватлантирувчи ускуна эса маиший электр тармоқдаги токни унга тўғрилаб туришини кўп­чилик билмаса керак. Яъни қувватлантирувчи ускуна тўғридан-тўғри батареяга таъсир ўтказмайди.

Айрим гаджетлар, масалан, фотокамералар ички қувватлантирувчи ускунага эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг литий-ионли аккумуляторлариташқи қувватлантирувчи мосламага ўрнатилган бўлади. Мана шундай ҳолларда қалбаки қувватлантирувчи мосламадан фойдаланиш гаджет батареяси иш фао­лиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Батарея қизиб кетишига йўл қўйманг
Литий-ионли батареяларнинг энг ашаддий душмани юқори ҳарорат ҳисобланади. Қизиб кетишни улар асло кўтара олмайди. Шунинг учун ҳам мобиль ускуналарга қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг. Шунингдек, телефонингизни иситиш тизимидан ҳам узоқроққа қўйинг. Литий-ионли аккумуляторларни ишлатиш мумкин бўлган максимал ҳаво ҳарорати-40 °C даражадан +50 даражагача.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 325
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 74
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар