«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Туғруқдан кейин қоринни кетказишнинг 5 усули

29 сен, 12:34 14 826 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туғруқдан кейин қоринни кетказишнинг 5 усули Ҳомилодорликда гормонал ўзгаришлар туфайли қорин ва белда ортиқча ёғ тўпланиши кузатилади. Туғруқдан кейин ундан халос бўлиш учун эса ёш оналардан бироз ҳаракат ва қунт талаб этилади. Чунки бу муаммони парҳез, дори воситалари ёки «сеҳрли» ўтлар ёрдамида ҳал этишга уринганлар чақалоққа зиён етказишлари ҳеч гапмас. Келинг, ёш оналар бу катта муаммосига бирга ечим излаймиз!

Бандажлар

Туғруқдан кейин фойдаланишга мўлжалланган махсус бандажлар қориннинг бўшашган мушакларини аввалги ҳолига қайтаришга ёрдам беради. Шифокор маслаҳатига кўра, туғруқдан сўнг биринчи кундан бошлаб, кунига 10 соатдан 2 ой мобайнида фойдаланиш лозим. Ҳа, айтгандек, бундай бандажларни чалқанча ётган ҳолда кийиш самаралироқ ҳисобланади. Улардан фойдаланмаган вақтда эса қоринни тортиб юриш мақсадга мувофиқ.

Уқалаш

Туғруқдан кейин ҳам қоматим расо бўлиб қолсин, деган аёл қоринни мунтазам уқалаши зарур. Демак, турган ҳолатда кафтнинг ён томони билан қоринга енгил зарбда уриш лозим. Бунда қўллар кетма-кет ҳаракатланиши жуда муҳим. Машқни бўш қолганингизда беш дақиқа давомида кунига бир неча марта такрорлаб турсангиз, ҳаш-паш дегунча ортиқча «муаммо»дан қутуласиз. Бундан ташқари, сув буғида бироз эритилган асал ёрдамида қоринни соат мили йўналишида уқалаш ҳам жуда фойдали.

Ўраш

150-200 гр. косметологияда фойдаланиладиган кўк тупроққа илиқ сув солиб бўтқа ҳолига келгунча аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қорин соҳасига суртилиб, бир соатга ёпишқоқ целофан билан ўраб қўйилади. Сўнг ювиб, терига юмшатувчи крем суртиб қўйиш лозим. Муолажадан икки соат аввал ва ундан икки соат кейин егулик тановул қилиш тавсия этилмайди. Уни кунора 10-15 марта бажариш яхши самара беради. Бироқ онкологик, буйрак, қандли диабет, юрак хасталикларида муолажа тавсия этилмайди.

Жисмоний машқлар

Ёдингизда бўлсин, туғруқдан 6-8 ҳафта ўтгачгина, жисмоний машқларни бажаришга рухсат этилади.

1-машқ (расми бор)

15 сония суратда кўрсатилганидек туриб, сўнг тиззаларни бўшаштириб, 5 сония дам олинади. Машқни 10 марта такрорлаш керак.

2-машқ

Чалқанча ётиб, елка ва оёқни имкон қадар юқорига кўтариш лозим. 15 сониядан кейин қоринга ўгирилиб, яна 15 сония шу ҳолда турилади. Машқни 7-10 марта бажариш лозим.

3-машқ

Чалқанча ётиб, қўлларни ёнга қўйилади. Сўнг тиззаларни букиб, товонлар бир-бирига теккизилади. Энди оёқни имкон қадар юқорига кўтариш керак. Машқни 15-25 марта бажаргач, енгил тин олсангиз бўлади.

Нафас машқи

Тонгда оч қоринга 1 стакан илиқ сув ичиб, сўнг стулга ўтиринг. Умуртқани ростлаб, 5-10 дақиқа қорин билан нафас олинг. Бу машқ нафақат ортиқча ёғлардан, балки туғруқдан кейинги қорин дам бўлишидан ҳам халос этади.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар