«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:15
ЎЗO‘Z

2017/18 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш 2 йиллик бўлади

27 сен, 13:22 11 227 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017/18 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш 2 йиллик бўлади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290-сон қарори қабул қилинди. Қарор матни Президент расмий сайтида эълон қилинди.

Қарор матнига кўра, олий таълим муассасаларига кириш учун муносиб номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган, чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва вазирликнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мавжуд академик лицейларнинг фаолияти комплекс таҳлил қилинган, моддий-техника базаси хатловдан ўтказилган.

Ўтказилган комплекс таҳлил ва хатлов якунлари бўйича аниқланган ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейлар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни тўхтатади ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фаолияти тугатилиб, юқори илмий ва педагогик салоҳиятга, етарли моддий-техника базага эга бўлган академик лицейлар олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказилади.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланади ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар белгиланган тартибда ётоқхона ҳамда ота-оналар тўлови ҳисобига (ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида) харажатларни қисман қоплаган ҳолда, имтиёзли озиқ-овқат билан таъминланадилар;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабули тўхтатилаётган академик лицейларнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари мазкур академик лицейларда таълимни амалдаги ўқув дастурлари бўйича белгиланган тартибда якунлайдилар ва уларга давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломи берилади;

Фаолияти тугатиладиган академик лицейларнинг бино ва иншоотлари, ер майдонлари, биринчи навбатда, амалда бириктирилган олий таълим муассасасига, олий таълим муассасасида эҳтиёж мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади;

Академик лицейлар самарали фаолият кўрсатиши, улардаги ўқитиш сифатини таъминлаш ҳамда улар моддий-техника базаси ва юқори малакали ўкитувчилар таркиби билан таъминлангани, таълим-тарбия жараёни устидан назорат қилиниши, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини тўлиқ таъминлаш учун шахсий масъулият тегишли олий таълим муассасалари ректорларига юкланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги билан биргаликда академик лицейларга умумтаълим мактабларининг энг билимли, қобилиятли ва иқтидорли ўқувчиларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар