«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:26
ЎЗO‘Z

Apple кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди

26 сен, 10:19 5 736 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди Американинг Apple корпорацияси дунёнинг 100 та энг қиммат брендлари рўйхатида етакчилик қилди, деб ёзади «Дарё». Тегишли анъанавий рейтингни Interbrand консалтинг компанияси эълон қилди.

Apple ушбу рўйхатда кетма-кет беш йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Унинг бренди нархи ўтган йил ичида 3 фоизга ошиб, қарийб 184,2 миллиардга тенг бўлди.

Иккинчи поғонада Google жойлашди, унинг бренди бир йилда 6 фоизга қимматлашиб, 141,7 миллиард долларга етди. Учинчи ўринни 10 фоизга қимматлашиб, деярли 80 миллиард долларга етган Microsoft бренди банд этди.

Рейтингнинг биринчи ўнлигига шунингдек, Coca-Cola (69,7 миллиард доллар), Amazon (64,7 миллиард доллар), Samsung (56,2 миллиард доллар), Toyota (50,3 миллиард доллар), Facebook (48,2 миллиард доллар), Mercedes (47,8 миллиард доллар) ва IBM (46,8 миллиард доллар) кирди.

Рейтингни тузишда Interbrand савдоларнинг молиявий натижалари, бренднинг таниқлилиги, шунингдек, унинг бозорга таъсири (бу компанияга номинал қийматдан баландроқ нархни ўрнатишда ёрдам беради) каби омилларни ҳисобга олади.
Apple




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 470
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар