«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:14
ЎЗO‘Z

Умрни узайтиришнинг осон ва самарали усули аниқланди

24 сен, 07:18 10 550 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умрни узайтиришнинг осон ва самарали усули аниқланди Канададаги Макмастер Университети олимлари ҳафтада беш кун 30 дақиқалик жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари ва бошқа сабаблар натижасидаги ўлим хавфини камайтириб, умрни узайтиришини аниқлашди. New Scientist нашри шу ҳақида маълум қилди.

Кенг кўламли тадқиқотда 17 мамлакатдан 130 минг киши иштирок этди. Сўровнома давомида кўнгиллилар ҳафта давомида неча марта жисмоний машқлар билан шуғулланишларини кўрсатишган. Тадқиқот иштирокчилари етти йил давомида назорат остида бўлишган, бу вақт давомида касаллик ва ўлим ҳолатлари даражаси қайд этиб борилган.

Маълум бўлишича, ҳафтасига 150 дақиқани тез юришга ажратувчи кишиларда эрта ўлим ҳолатлари хавфи 28 фоизга камаяди, 750 дақиқалик жисмоний фаоллик эса ундан-да фойдали бўлиб, бу ўлим эҳтимолини 36 фоизга камайтиради. Олимларнинг сўзларига кўра, югуриш, сузиш билан шуғулланиш ёки спортзалга қатнаш шарт ҳам эмас, шунчаки уйларни йиғиштириш ёки ишга пиёда боришнинг ўзи етарли бўлади. Агар тавсияларга ҳамма риоя қилса, у ҳолда ҳар етти йилда 8 фоиз ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин бўлади.

Манбага кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 18-64 ёшдаги кишиларга ҳар ҳафта камида 150 дақиқани меъёрий жисмоний фаолликка ва икки кунни мушакларни мустаҳкамловчи машқларга қаратишни тавсия қилишмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 176
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар