«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Ўзингизга ишонинг!

23 сен, 23:00 6 666 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзингизга ишонинг! Бирор ишни бошлашдан аввал «Қандай бўларкан?» деб ўйланамиз, иккиланамиз. Тўғри, охирини кўра билиш муҳим, лекин бундай саволлар ўзимизга бўлган ишончни сўндириб қўймаслигига эътиборли бўлинг. Баъзида бу иккиланишлар ҳаётимизнинг аксарият қисмини ташкил этади.

Натижада асаббузарлик, тушкун кайфият ҳамроҳимизга айланади-ю, яхшилаб ўрнашиб олади. Хўш, бунда ким айбдор? Албатта ўзимиз! Бироқ ҳаммасини тўғриласа бўлади. Бунинг учун бир неча сабабларни кўриб чиқиб, қаерда хато қилаётганингизни топсангиз, ҳар бир ишингизда омад сизга ёр бўлади. Ишонинг!

1. Нега бошқалар билан таққослайсиз? Ахир сиздаги камчиликлар уларда ҳам бор! Шунчаки бошқалар буни билдиришмайди. Сиз эса аксинча...
2. Ким нима дейишининг нима аҳамияти бор? Биласизми, сизнинг энг катта камчилигингиз нимада? Доим бошқалар фикри билан иш тутишингизда! Бу сафар шундай қилингки, улар сиз билан маслаҳатлашсин.

3. Бошқалар танқидидан қочиш... Билсангиз, эътиборда бўлган кишиларнигина гапиришади. Сизни танқид қилишса, бундан фақат яхши хулоса чиқаринг.
4. Фаоллик кам, ўз оламингизда яшайсиз. Бу ишингиз сизнингча тўғридир, лекин ҳақиқий ҳаёт тасаввурингиздан анча фарқ қилади.

5. Қилсаммикан эмас, қила оламан денг. Иккиланиш сизни руҳан синдиради. Ўзингизни қўлга олинг.
6. Ўта самимийсиз. Баъзида бу хислатингиздан бошқалар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади.

7. Мулоқотдан қочасиз... Ким биландир очиқ суҳбатлашиш сиз учун жуда катта воқеа. Ана ундан кейин «Нега мени тушунишмайди?» деб хафа бўлишингиз нечук?
8. Таваккал қилишни ҳам билинг. Бир марта қоқиларсиз, икки марта... Аммо бундай йиқилишлар сабаб туриб кета олишни ҳам ўрганасиз. Мана шуни таваккал дейдилар.

Манба: Darakchi.uz.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар