«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:52
ЎЗO‘Z

Биз 6 та хато туфайли пул йўқотамиз

23 сен, 00:03 6 443 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз 6 та хато туфайли пул йўқотамиз Сизда пул йўқ бўлишида ким айбдор эканини биласизми? Ҳақиқатан у кимлигини билмоқчи бўлсангиз, ойнага боқинг. Қуйида сиз қўл орасидан бир сиқим қум каби сизиб кетаётган пулни ушлаб қолиш йўллари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

1. Режалаштирилмаган харажат
Ҳар ҳолда зарурий харид учун бозор ёки супермаркетга тез-тез ташриф буюрсангиз керак? Эътибор қилганмисиз, эшикдан чиққанингизда умуман хаёлингизда бўлмаган нарсаларга тўлиб-тошган елим халта қўлингизда пайдо бўлиб қолади. Кўзга кўринган, «балки эҳтиёж бўлиб қолар» қабилида саватча тушган товар ёки буюмлар касса чизиғида сизнинг катта маблағ сарфлаб кетишингизга сабаб бўлади.
Тавсия: Кераксиз ва режалаштирилмаган харажатлардан қочиш учун белгиланган суммадан кўпини ҳамёнда олиб юрманг. Агар пластик карточка орқали савдо қилишга одатланган бўлсангиз, ундан ҳар куни маълум миқдорда пулни нақдлаштиришга ўрганинг.

2. Талабдан ортиқча харидлар
Кишилар харид қилмоқчи бўлган нарсаларини баъзан талабдан ортиқ сотиб олишга ўрганиб қолади. Масалан, зарурияти йўқ бўлган оёқ кийим узоқ пайтгача «эгасиз» қолиб кетиши мумкин. Умуман айтганда, ўзининг қиймати бўйича хизмат қилмайди. Бундай мантиқ озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам қўлланилади, чунки кўпчилик очлик ҳолатида ортиқча харид қилиб юборади, аммо уларни ҳаммасини бирданига еб қўя олмайди.
Тавсия: Бундан аввал харид қилинган товар ва буюмларингизни яна бир марта кўздан кечиринг. Улардан яроқли ва «унутилганларга» яна ҳаёт бахш этишингиз мумкин.

3. Даромадларни йиғиб боришнинг нотўғри йўли
Ёшлигимиздан қолган бир одатга кўра, катталар берган нақд пулни йиғиб бориш учун махсус қутига ташланарди. Аммо бу ҳаракатларнинг охири бор ва самарадорлиги юқори эмас. Умуман уй шароитида, анъанавий тарзда пул йиғишнинг ўзи фойдасиз.
Тавсия: Пул йиғмоқчи бўлсангиз, уни нимага сарфлашингизни аниқлаб олинг ва кредит асосида ҳозироқ сотиб олинг. Эндиликда пул йиғиб боришга, албатта, мажбурсиз.

4. Пул бўлса чангалда шўрва
Ушбу шиор асосида иш фаолиятини тартибга солувчи инсон учун кўп пулни сарфлаш муаммо эмас. Негаки, у пулни кўпроқ сарфлаши эвазига вақт ва кучдан ютиб қолмоқда. Катта харидларни амалга ошириб, бир қанча қадамлардан сўнг янада арзонроқ нархдаги таклифни кўриб қолган инсончи?
Тавсия: Ҳар қандай катта харидни қилишдан аввал шошилманг, энг мақбул таклифни қидиринг.

5. Иккитасининг нархига уч дона харид қилинг
Савдо шохобчаларда мавжуд, кишини ўзига тез жалб этувчи акция ёзувлари ҳақиқатан сизнинг фойдангизни кўзлаётгандек. Аммо ўйлаб қаралса, фойда сотувчининг ўзида қолади. Гап нечта сотиб олаётганингиз ва қиймати ҳақида кетар экан, сизнинг талабингиздан ошиқча эмасми, нарх-наво барибир битта қийматга бориб тақалмаяптими, эътибор қилинг.
Тавсия: Акциянинг баландпарвоз шиорларига берилишдан аввал, сизга ошиқча маҳсулот керакми? Шу ҳақда ўйланг.

6. Арзон шўрва татимас
Сиз бозор бўйлаб энг мақбул таклифни қидириб, фақат арзон товарга учиб кетманг. Сифатсиз, арзон маҳсулот уни қайта-қайта сотиб олишга мажбур қилади.
Тавсия: Ўзингиз яхши тушунмаган қоида бўйича ўйнаманг. Мутахассис тавсиясига иш кўриб, харидни амалга оширинг.

Манба: kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар