Нуфузли ишлаб чиқарувчилар ҳамиша ўз маҳсулотлари учун кафолатли сервис хизматини кўрсатиб келишади.
Жумладан, Samsung компанияси ҳам Ўзбекистондаги харидорлари учун қулайлик яратиб, пойтахтда, Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда сервис марказлари очиб қўйган.
Агарда Samsung бренди маҳсулоти бўлган жиҳозларингизнинг кафолат муддати тугамасдан туриб бирор нуқсони мавжудлиги аниқланса, уни тегишли ҳужжатлари билан бирга ушбу марказлардан бирига олиб бориб, таъмирлатиб олишингиз мумкин.
Марҳамат, Samsung сервис марказлари, уларнинг манзиллари ва телефон рақамлари билан танишинг:
Тошкент шаҳрида:
«Jahon Saltanati Global» МЧЖ. Кичик ҳалқа йўли, 59. «Флешка» (собиқ «Малика») савдо қатори, блок А, 26-дўкон. Телефон рақами: (99890) 958-16-00, (8371) 235-90-39.