«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:00
ЎЗO‘Z

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартибини маълум қилди

19 сен, 10:50 5 888 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартибини маълум қилди Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартиби тўғрисида мурожаатлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига кўра 2017 йил 5 сентябрдан:

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин;

истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилади (бунда сотиб олинган хорижий валюта мижознинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ва мижозга халқаро тўлов картаси тақдим этилади).

Шу муносабат билан, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари ва ўз ихтиёрларига кўра сотиб олинган маблағларни жорий халқаро операциялар (товар ва хизматлар импорти ва б.) бўйича тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришлари мумкин.

Бунда сотиб олинаётган чет эл валютаси учун тўлов якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин:

- якка тартибдаги тадбиркорнинг савдо тушуми;

- банкка топширилган нақд маблағлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олинган валюта маблағларини қуйидаги йўллар билан чекловларсиз ишлатишлари мумкин:

- мамлакатдан ташқарида халқаро тўлов карталари орқали, шу жумладан банкоматлардан нақд хорижий валютани ечиб олиш йўли билан;

- тасдиқловчи ҳужжатлар асосида (инвойс ёки тўлов учун ҳисоб ёхуд импорт шартномаси ва б.) товарлар ва хизматлар импорти учун тўловни банк ўтказмаси орқали амалга ошириш.

Тижорат банкларининг рўйхати ва “ишонч телефонлари” рақамларини ушбу ахборотга илова қилди. Хорижий валютани сотиб олиш билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда кўрсатилган рақамлар орқали тижорат банкларига ёки Марказий банкка мурожаат қилишларини сўрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар