«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 21:35
ЎЗO‘Z

Нақд хорижий валюта сотилиши қачондан бошланади?

14 сен, 16:29 6 129 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нақд хорижий валюта сотилиши қачондан бошланади? Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилган эди.

Ушбу форматдаги учрашув Марказий банк томонидан биринчи марта амалга оширилди. Буни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ҳам таъкидлади. Мазкур учрашув охиргиси эмаслигини ҳам айтиб ўтилди.

Хорижий валюта курси бозор қоидаларига асосан талаб ва таклиф асосида белгиланади. Курсга таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар мавжуд бўлиб, бошланғич курс бозор талаби бўйича 8100 сўм қилиб белгиланган эди.

Марказий банк расмийсининг фикрига кўра, валюта кўп бўлса нарх тушади, етишмовчилик бўлса нарх ошади. Бу бозор конунияти эканлиги айтилди.

Бир ҳафта давомида валюта айирбошлашда тижорат банклари томонидан аҳолидан 200 миллион АҚШ доллари қабул қилинди. Хорижга экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар томонидан 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ валюта биржага чиқарилган.

Тижорат банклари томонидан корхоналар учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида конвертация килиб берилган.

Энди табиий савол туғилади, жисмоний шахслар учун нақд валюта сотиш амалиёти қачондан жорий қилинади?

Ушбу саволга Марказий банк расмийлари ўтказилган матбуот анжуманида жавоб бериб, нақд валюта сотилиши яқин вақтларда йўлга қўйилишини айтиб ўтган.

Расмийнинг айтишича, халқаро тўлов карталаридан АҚШ долларини хорижда ечиш бўйича чекловлар олиб ташланган. Банкдан валюта харид қилиш бўйича умуман чеклов мавжуд эмас.

Тимур Ишметов жисмоний шахс ўзи истаганича сотиб олиши мумкин, ҳеч қандай “ҳар чоракда икки минг, беш минг” деган гаплар мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.

Накд валютани тез орада сотиш йўлга қўйилади, бироқ унинг аниқ муддати ҳақида бирорта маълумот берилмади, демак, бу амалиёт эрта-индин содир бўладиганга ўхшамайди...

Манба: qalampir.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси ўринбосари «қора бозор»га қандай барҳам бериш мумкинлигини айтди 23 окт, 17:03
  • Ўзбекистонда аҳолидан 646 млн доллар сотиб олинди 10 мая, 00:30
  • Банклар 2 ойда аҳолидан ярим миллиард доллар қабул қилиб олди 08 ноя, 22:45
  • Нақд хорижий валютани сотиш муддатлари сурилмоқда 02 окт, 23:02
  • Хўш, эртага доллар курси қанча бўлади? 04 сен, 21:38
  • Марказий Банк: аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш йўлга қўйилади 29 авг, 14:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркияда кучли зилзила содир бўлди. Бир қанча уйлар вайрон бўлди (видео) 30 окт, 21:10 0
  • Муқаддам қилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар жазодан озод қилинди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди 30 окт, 20:27 1
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди 30 окт, 19:53 3
  • Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди 30 окт, 19:20 8
  • Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда 30 окт, 18:50 211
  • 31 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 30 окт, 18:16 293
  • Олимлар бутун дунёда инсонларнинг ўртача тана ҳарорати тушиб кетаётганини маълум қилди 30 окт, 17:44 346
  • АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди» 30 окт, 17:13 601
  • Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада? 30 окт, 16:43 148
  • Ўзбекистон 18 млн долларлик гиламлар экспорт қилди 30 окт, 16:11 226
  • Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин? 30 окт, 15:39 386
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Қуръони каримни таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! 30 окт, 15:07 345
  • Бўлимлар