«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:34
ЎЗO‘Z

Банклар аҳолидан бир ҳафтада 200 млн доллар валюта қабул қилди

14 сен, 12:44 7 061 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Банклар аҳолидан бир ҳафтада 200 млн доллар валюта қабул қилди Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 сентябрь куни, аниқроғи шу дақиқаларда ЎзЭОАВМА залида валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.

Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов иштирок этмоқда.

Айни пайтда давом этаётган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларига берилаётган айрим маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз...

Хорижий валюта курси бозор иқтисодиёти тамойилига асосан талаб ва таклиф асосида белгиланади. Курсга таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар мавжуд бўлиб, унинг бошланғич курси бозор талаби бўйича 8100 қилиб белгиланди.

Хорижий валюта муомалада қанча кўп бўлса нарх шунча тушади. Аксинча, муомалада етишмовчилик, яъни эҳтиёж ортса, нарх ҳам ошади. Бу — бозор қонуни!

Бир ҳафтада ўтказилган айирбошлашда аҳолидан 200 миллион доллар қабул қилинди.

Юридик ташкилотлар томонидан 100 миллион доллар миқдорида валюта банкларга сотилгани қайд этилган. Бундай ташкилотларга 100 миллион доллар миқдорида конвертация амалиёти бажариб берилган. Ушбу маблағлар фуқароларга сотилиши назарда тутилган.

Валюта биржасида банклар ўз мижозларига валюта сотади. Хорижий валютанинг сотиш ҳажми камлиги сабаб — валюта курси биржада тушиб бормоқда.

Азиз ўқувчилар, валюта сиёсатига оид масалалар бўйича энг биринчилардан бўлиб янгиликлардан бохабар бўлинг!

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 92
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 87
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар