«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик гипермаркетлар тармоғи иш фаолиятини бошлаши мумкин

12 сен, 10:30 6 369 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик гипермаркетлар тармоғи иш фаолиятини бошлаши мумкин Келгуси йилларда Ҳиндистоннинг йирик гипермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин. Шу кунларда Ҳиндистоннинг Future Group раҳбар ўринбосари Эшли Ражан иштирокидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ушбу йирик корпорация таркибига дунёда машҳур бўлган 14 тадан ортиқ гипермаркетлар, Big Bazaar, Food Bazaar, EasyDay, Central, FoodHall тармоқлари киради. Компания Ҳиндистоннинг 240 та йирик шаҳарларида 2,5 минг дона гипермаркетлар, 30 минг дона майда савдо нуқталарини назорат қилади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ташқи савдо вазирлигида иккитомонлама музокаралар ўтказдилар. Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг дуккакли маҳсулотларини ва қайта ишланган мева-сабзавотларни экспорт қилишни кенгайтириш масалалари юзасидан келишувлар ўтказилди.

Ташқи савдо вазирлигининг матбуот-хизмати маълум қилишича, ҳиндистонлик меҳмонларда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ҳамкорлик лойиҳалари қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, Ҳиндистон вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётни янада либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор этилди. Учрашув натижаларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда гипер ва супермаркетларни қурилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди. Хусусан, 2019 йил якунига қадар деҳқон бозорларда замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 9 та уч қаватли гипермаркетлар, 28 дона икки қаватли супермаркетлар, 126 та бир қаватли супермаркетлар ва 79 та минимаркетлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда автомобил тураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Барча савдо мажмуалари автомашиналар тўхташ жойлари билан таъминланади.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 204
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 126
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар