«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Марказий банк халқаро банк картасидан фойдаланиш бўйича тартибни эълон қилди

08 сен, 10:59 6 465 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк халқаро банк картасидан фойдаланиш бўйича тартибни эълон қилди Жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани харид қилиш тартиби ҳақида келиб тушаётган саволларга жавобан Марказий банк ўз сайтида бу борада ўрнатилган тартибни эълон қилди.

Жисмоний шахслар томонидан валюта харид қилиниши

Фуқаролар хорижий валютани тижорат банкларининг конверсион бўлимларида нақдсиз кўринишда, халқаро (конверсион) тўлов картасига ўтказиб бериш орқали харид қилишлари мумкин. Миллий валютада тўлов нақд пул кўринишида ҳам, нақдсиз кўринишда — банк тўлов карталари (пластик карталар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш билан боғлиқ харажатлар

Айни пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссия ҳақлари олинади:

Картани очиш учун — 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);

Картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи — ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда;

Чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш — операция суммасининг 1 фоизи миқдорида;

Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган ва ундан мижоз фойдалана олмайди ҳамда тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар бажарилганида, комиссия ўрнатилганида ҳосил бўлиши мумкин.

Халқаро (конверсион) тўлов карталарининг ишлатилиши

Айни пайтда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатлардагина фойдаланиш мумкин. Ҳеч қандай чекловларсиз банкоматлардан нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўлов қилиш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Бироқ, назарда тутиш керакки, хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олишга маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланишади. Кўпинча бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади.

Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида Ўзбекистондаги банкдан туриб тўғридан-тўғри тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Республика ҳудудида хаоқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағлар фақат жорий айрибошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиниши мумкин.

Хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари

Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан (карта эгасининг ихтиёрига кўра) хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишда ечиб олиниши мумкин.

Бундай карталардан чет элларда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда бирор чекловларсиз фойдаланиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар