«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:18
ЎЗO‘Z

Марказий Банк халқаро карталар юзасидан тушунтириш берди

07 сен, 22:44 6 645 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Банк халқаро карталар юзасидан тушунтириш берди Валютани сотиш муаммо бўлмаётганини аҳолининг валюта айирбошлаш шохобчаларидаги навбатидан кўриш мумкин.

Бироқ аҳоли томонидан валюта сотиб олиш масаласи қандай кечмоқда?

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки изоҳ берди.

Жисмоний шахслар томонидан хорижий валютанинг харид қилиниши:

Жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларининг конверсион бўлимидан нақдсиз шаклда, халқаро тўлов карталарига (конверсион пластик карталар) ўтказиш орқали сотиб олишлари мумкин.

Тўловлар миллий валютада ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда — банк тўлов карталари орқали амалга оширилиши мумкин.

Халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаларниш бўйича ҳаракатлар:

Картани очиш учун — 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марта тўланади) тўлов амалга оширилади;

Карта орқали савдо қилинганда олинадиган комиссион тўлов — ўтказманинг 0,5 фоиздан 1 фоизгача;

Хориждаги банкоматлардан хориж валютасини нақдлаштирганда — операция миқдорининг 1 фоизи ушлаб қолинади.

Халқаро тўлов тизимлари операторларининг (VISA, MasterCard ва бошқалар) талаби бўйича ечилмайдиган қолдиқ миқдори 35 дан 100 долларгача бўлиб, ушбу сумма ҳисоб ёпилганидан кейин мижозга қайтарилади.

Ушбу қолдиқ сумма банк томонидан ошиқча чиқимлар амалга оширилганда ишлатилиши мумкин. Ошиқча чиқим валюта курсининг ўзгариши ёки хорижий банкнинг комиссион тўлови бўлган вақтда юзага келиши мумкин.

Халқаро тўлов картасидан фойдаланиш

Ҳозирги кунда халқаро тўлов карталари фақат хорижда ишлатилиши мумкин. Улар ёрдамида банкоматлардан валюта нақдлаштириш, дўконлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойларда тўловни амалга ошириш мумкин.

Карталар дунёнинг барча мамлакатларида чекловларсиз ишлатилади, хорижий валютани нақдлаштириш бўйича чеклов ўрнатилмаган.

Бунда хорижий банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олишда маълум чеклов ўрнатганини ҳисобга олиш зарур.

Бундан ташқари, картадаги валюта Ўзбекистонда банкнинг ўзида даволаниш ва ўқиш учун тўловни керакли ҳужжатлар тақдим этилганида амалга оширилиши мумкин (инвойслар).

Ўзбекистон ҳудудида халқаро тўлов картасидаги маблағ миллий валютада ўша кундаги курс бўйича ечиб олиниши мумкин.

Хорижий валютада ҳисоби тўлдирилган халқаро тўлов карталари мамлакатда чекловларсиз фойдаланилишига рухсат берилади. Картадаги маблағ фойдаланувчининг истагига асосан миллий валютада ёки хорижий валютада банкоматлар орқали ёки банкларда ечиб олиниши мумкин.

Ушбу карталар хорижда ва Ўзбекистон ҳудудида талаб қилинган терминаллар ўрнатилган дўкон, меҳмонхона ёки бошқа жойларда ҳеч бир чекловларсиз қабул қилинади.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 133
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 123
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 99
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар