«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Дмитрий Чуков Ўзбекистондаги “Beeline”га бошчилик қилади

17 сен, 17:22 7 343 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дмитрий Чуков Ўзбекистондаги “Beeline”га бошчилик қилади 2015 йил 17 сентябр, Москва-Тошкент. “VimpelCom Ltd.” Компаниялар гуруҳи “Ёвраосиё” ҳудуди Дмитрий Чуков “Unitel” МЧЖ (Ўзбекистонда “Beeline” СБ) бош директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар беради. У иш фаолиятини “VimpelCom” компаниялар гуруҳи ташқарида давом эттиришга қарор қилган Владимир Петровнинг ўрнини эгаллайди.

“Дмитрий ҳам телекоммуникация, ҳам ўзга соҳалардаги тезкор ривожланиб бораётган бозорларда катта тажрибага эга. Ишонаман, у бизнеснинг рақамли трансформацияларига янги темп бера олади, шунингдек янги маҳсулотлар ва сервисга аҳамият берган ҳолда Ўзбекистонда ишга қўйилган лойиҳаларни муваффақиятли ривожлантира олади, - тайинловни шарҳлайди “VimpelCom” компаниялар гуруҳи “Ёвраосиё” ҳудуди бош директори Михаил Герчук. – Владимир Петровга унинг фаолияти мобайнида “Беелине” гуруҳи эриша олган муваффақиятлар учун миннатдорчилик билдиришни истайман, ва унга келгусида омад тилаб қоламан”.

“Ўз тайинловимни мен аввалам бор “Beeline”нинг ўн миллиондан зиёд абонентлари ва республиканинг телеком-соҳасидаги йетакчилар қаторига чиқарган гуруҳ олдида катта масъулият деб ҳисоблайман. Компания хизматларини технологик ривожлантириш, шунингдек маълумотлар узатиш борасида, мобил молия хизматлари ва мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш – буларнинг барчасини биринчи навбатдаги масалалар деб ҳисоблайман. Хизматлар сифати ва инновациялар – бренднинг муваффақиятли келажаги гарови деб ҳисоблайман, ва ишонаман, “VimpelCom”нинг янги стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон бозорида ажойиб натижаларни кўрсатади”, - дейди Дмитрий Чуков.

Дмитрий Чуков 1997 йилда “Бошқарув” мутахассислиги бўйича Санкт-Петербург ҳарбий алоқа академиясини аъло натижалар билан тамомлади, шунингдек Стокголм иқтисод мактабида малакасини оширди.

1990 йилда телекоммуникация соҳасида ўз фаолиятини бошлади, 2002 йилнинг июл ойидан DIXIS рақамли электроника ва уяли алоқа салонлари Россия тармоғининг бизнесини ривожлантириш бўйича директор лавозими эгаллаган, у йерда дистрибюторлик тармоғи ва савдо ривожланишига жавоб берган. 2004 йилнинг август ойида ТЕЛЕ2 Руссиа дистрибуция ва савдолар бўйича директори лавозимини эгаллади. 2006 йилнинг октябр ойидан 2015 йил сентябр ойига қадар MTS ва АМК “Система” Гуруҳи таркибида фаолият юритган: аввал Корпоратив марказнинг маркетинг Бўлимида, кейинчалик эса Туркманистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги бўлинмаларига бошчилик қилган.
Beeline




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 71
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 488
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар