«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:47
ЎЗO‘Z

Олимлар: секин одимлаш саломатлик ёмонлигидан далолатдир

07 сен, 09:40 7 426 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: секин одимлаш саломатлик ёмонлигидан далолатдир Оҳиста юрадиган ўрта яшар кишиларнинг юрак касалликларига чалиниш хавфи юқоридир. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида Буюк Британиядаги Лестер университети олимлари юқоридаги хулосага келди.

Бунинг учун Бирлашган Қиролликда яшовчи ярим миллионга яқин аҳолининг 2006 ва 2010 йиллар оралиғидаги саломатлиги ва жисмоний фаоллиги ўрганилди. Кейинроқ, юрак-қон томир касалликлари ёки саратон ташхиси қўйилган кишилар рўйхатдан чиқарилиб, 420 минг киши олиб қолинди.

Сўнгра давом этган олти йилдан ошиқ текширув мобайнида 8,6 мингга яқин киши дунёдан ўтди. Уларнинг 1,6 минги юрак-қон томир касаллигидан кўз юмган бўлса, 4,8 минг одамни саратон олиб кетди.

Тадқиқот давомида секин юриш ёки тез суръатда юришнинг эрта ўлим (юрак касаллиги ёки саратондан) хавфига боғлиқлиги тадқиқ қилинди. Маълум бўлишича, одатда секин юрувчилар тез юрувчиларга қараганда икки марта тез дунёдан кўз юмган. Бу хулоса эркагу аёл учун бирдай бўлиб, инсоннинг чекиши, тана вазни ва парҳези каби омилларга боғлиқ эмас.

Шундай қилиб, замонамиз олимлари тез ҳаракатланиш ва тайинли мақсадга йўналтирилган жисмоний машқлар кишининг умрини узайтиришда аҳамиятли эканини яна бир марта таъкидламоқда.

Демак, секин юрсанг – узоққа борасан мақолини ўзгартириш вақти ҳам келди.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 107
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 117
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 102
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 221
  • Гаджетлар ижодий фикрлаш ва диққатни жамлашга салбий таъсир қиладими? 09 апр, 17:15 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар