«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:37
ЎЗO‘Z

"Сунъий ақл" тизимига эга илк процессорни Huawei тақдим қилди

04 сен, 00:57 5 465 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Сунъий ақл" тизимига эга илк процессорни Huawei тақдим қилди IFA 2017 кўргазмасида Huawei компанияси ўзининг янги -- Kirin 970 энг илғор мобил процессорини тақдим қилди. Kirin 970 чипи "сунъий интеллект" модулига эга жаҳондаги илк мобил қурилмаларга мўлжалланган ишланма. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, Kirin 970 самарадорликда тақдимоти кутилаётган iPhone 8'да ўрнатилган Apple A11 чипини ҳам доғда қолдиради.

Чипнинг бир кристалли платформаси 10 нанометрли технологик жараёнга асосланган. Бу чипда 5,5 млрд дона транзистор мавжуд ва уларнинг барчаси 1 квадрат сантиметр майдонда жойлашган. Чип 8 ядроли ва улардан 4 таси Cortex A73 бўлиб, 2,4 ГГц частота тезлигида ишлайди. Қолган 4 та Cortex A53 ядроси эса 1,8 ГГц частота тезлигига эга.

График-тасвир учун эса 12 ядроли Mali G72MP12 видео-картаси тайёрланган бўлиб, аввалги авлод график чипларидан 20% кучли ва 50% самаралироқ ишлайди.

Маълум қилинишича, Kirin 970 чипи алоқанинг 4.5G Cat тармоғини қўллаб-қувватлайди. 18 LTE тармоғида маълумот алмашиш тезлиги секундига 1,2 Гбит.га етади. Бу эса процессорга HDR10 -- юқори динамик диапазонли видеони, 4K видео кодировкалашни, LPPDR 4X ва UFS 2.1 хотира карталарини қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Чипдаги AI, яъни "сунъий идрок" модули "Neural Processing Unit" (NPU) деб номланган ва у чипни баъзи вазифалардан озод қилади. Huawei'нинг ваъда беришича, NPU технологияси ёрдамида оддий ядролар 25 баробар унумли 50 баробаргача самарали ишлайди.

Kirin 970 процессори биринчилардан бўлиб 16 октябрда тақдим қилинадиган Huawei Mate 10 ва Mate 10 Pro смартфонларида татбиқ қилинади.

Манба: «Terabayt.uz»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 84
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 493
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар