«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:29
ЎЗO‘Z

«Пахтакор» акцияларининг 80 фоизи инвесторга сотилади

01 сен, 08:31 7 113 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пахтакор» акцияларининг 80 фоизи инвесторга сотилади «PAXTAKOR» спорт-машғулот ўқув маркази» МЧЖ ва «PAXTAKOR TENNIS АСЕ» МЧЖ «PAXTAKOR» футбол клуби»га бирлаштирилади. Кейинчалик унинг устав жамғармасидаги 80 фоизлик улуш «SFI Management Group» ХК МЧЖга «ноль» харид қийматида сотилади, 20 фоизи эса пойтахт ҳокимлигида қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Пахтакор» футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Шартномага кўра, инвестор бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашни амалга ошириши, уларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ келтириши шарт ҳисобланади. Инвестиция мажбуриятларининг умумий ҳажми – камида 200 млрд сўм бўлиб, улар бизнес-режаларга мувофиқ 5 йил мобайнида амалга оширилади.

Инвестор фақат ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажаргандан кейин устав жамғармасидаги ўз улушини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. Унгача инвесторнинг сотиб олган улушига бўлган ҳуқуқи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» қайди билан мулк ҳуқуқига сертификат билан тасдиқланади.

Шунингдек, ҳужжат билан айрим ташкилий масалалар тартибга солинган ҳамда «PAXTAKOR» футбол клуби» МЧЖга ва у томондан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга имтиёзлар тақдим этилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 421
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 204
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 89
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 391
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар