«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Chevrolet Sparkнинг янгича кўринишдаги модели тақдим этилди

31 авг, 14:43 10 339 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Chevrolet Sparkнинг янгича кўринишдаги модели тақдим этилди Кейинги авлоддаги Beat/Spark хэтчбеги негизида қурилган субкомпакт Beat Sedan седани намойиши бўлиб ўтди.

Chevrolet компанияси ушбу седаннинг илк варианти Essentia концептини ўтган йил февралида намойиш қилганди. Прототип намойиши Ҳиндистонда бўлиб ўтган ва айнан шу давлат машина учун асосий бозор бўлиши тахмин қилинган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Бироқ 2017 йил май ойида General Motors компанияси Chevrolet’нинг Ҳиндистондан кетишини эълон қилди. Компаниянинг у ердаги заводларидан бири ёпилган, бири ишламоқда. GM’нинг янги стратегиясига кўра, корхона энди Лотин Америкаси давлатлари учун автомобиллар ишлаб чиқармоқда. Ҳиндистондаги заводда модернизацияланган Beat хэтчи (баъзи давлатларда Spark) ва унинг негизида қурилган седан ишлаб чиқарилмоқда.

Седанни биринчилардан бўлиб мексикаликлар оладилар, машина Мексикада яқин орада сотувга чиқади. Beat эса Мексикада июндан бери сотилмоқда. Beat Sedan олди қисми ва салони дизайни тўлиқ Beat’ни қайтаради, юкхона сиғими 385 литрга тенг (Beat’да эса 170 литр). Янги машина хэтчбекдан шунингдек 1,2 литрли, 81 от кучига эга бензинли двигатель олган.

Машинада 7 дюймли сенсор экранга эга мультимедиа тизими, кондиционер, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, ABS ўрнатилган.

Chevrolet Beat Sedan’нинг нархи ҳозирча эълон қилинмаган. Хэтчбек эса Мексикада 152900 песо (8 минг доллардан кўпроқ) туради.

Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар