«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:10
ЎЗO‘Z

Ўзбек халқининг тарихига оид 5 та лавҳа: биринчи лавҳа

28 авг, 23:16 11 291 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек халқининг тарихига оид 5 та лавҳа: биринчи лавҳа 1-лавҳа. “Ўзбек” атамаси ҳамда ўзбек халқи этник бирлигининг шаклланиш

“Ўзбек” атамаси ҳақида ҳозирча “Ўзбекистон тарихи” фанида якдил хулоса йўқ. Айрим муаллифлар Дашти Қипчоқда кўчиб юрган турк-мўғил қабилаларининг бир қисми ўзларини эркин тутганликлари сабабли “ўзбек”, яъни “ўз-ўзига бек, хўжайин” деб атаган десалар, бошқалар “ўзбек” этнонимини Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (XIV аср) номи билан боғлайдилар.

Бошқа яна бир гуруҳ олимлар эса Оқ Ўрдада (Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмида) яшаган турк-мўғил қабилаларига “ўзбеклар” деган ном берилган, деган фикрни билдирадилар. “Ўзбек” атамаси ўғиз қабилалари таркибидаги “ўз” уруғи номидан олинган, деган фикрлар ҳам мавжуд.

Ҳозирча аниғи шуки, Шайбонийхон бошчилигида Дашти Қипчоқдаги ўзларига “ўзбек” деган номни қабул қилган қабилалар икки дарё оралиғидаги ерларга кўчиб келгач, ўзбек халқи — халқ сифатида шаклланди, дейиш тарихий ҳақиқатга мутлақо зид. Шайбонийхон Мовароуннаҳрни эгаллагач, Мовароуннаҳрнинг қадимий халқи ҳам “ўзбек” атамасини қабул қилдилар. “Ўзбек” атамаси аҳолининг умумий номига айланди.

Ўзбеклар элат сифатида Осиёнинг марказий ҳудудлари, жумладан Мовароуннаҳр, Хоразм, Еттисув, қисман Шарқий Туркистоннинг ғарбий минтақаларида шаклланган.

Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ўтроқ яшаб, суғорма деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган маҳаллий суғдийлар, бақтрияликлар, хоразмийлар, фарғоналиклар, шошликлар, яримчорвадор қанғлар, кўчманчи сак-массагет каби этник гуруҳлар ташкил этган.

Шунингдек, Жанубий Сибир, Олтой, Еттисув, Шарқий Туркистон ҳамда Волга ва Урал дарёси бўйларидан турли даврларда Мовароуннаҳрга кириб келган этник гуруҳлар (компонентлар) ҳам ўзбек халқи этногенезида иштирок этадилар. Юқорида номлари келтирилган этнослар асосан туркий ва шарқий эроний тилларда сўзлашганлар.

“Ўзбек” атамаси — умумтурк қавмларининг “ўзбий” ва “ўзбак” атамалар уйғунлигида “қабила беги”, “ҳукмдор” деган маъноларни билдиради.

Амударё ва Сирдарё оралиғида юқорида номлари қайд этилган қабила ва элатларнинг этник жиҳатдан аралашув жараёни натижасида ўтроқ ҳаётга мослашган туркий ҳудудий майдон, яъни ўзбек халқига хос антропологик тип (этник қиёфа) шаклланади.

Тарих тақозоси билан Шарқ ва Ғарбдан турли қабилаларга мансуб этник гуруҳлар ўлкамизга кириб келиб, маҳаллий туб аҳоли билан насл жиҳатидан қўшилиб-қоришиб кетди. Асрлар давомида юз берган бундай этник жараёнлар натижасида ўз ҳудуди, давлатчилиги, тили, иқтисодий ва маънавий-маданий турмуш тарзига эга бўлган ўзбек халқи шаклланди.

Ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, мил. авв. VII–VI асрларда Ўзбекистон ҳудудида суғдийлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, сак ва массагет элатлари яшаганлар. Зарафшон ва Қашқадарё воҳасида деҳқончилик билан шуғулланувчи кўплаб аҳоли истиқомат қилган.

Қадимги Бақтрия Ўрта Осиёдаги қадимги давлатлардан бири саналади. Марғиёна ва Суғдиёна — Бақтриянинг сиёсий ва маданий таъсири остида бўлган. Шунинг учун қадимда бир-бирига қариндош бўлган элатларнинг кичик давлатлари — “давлатлар бирлашмаси” деб аталган.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 106
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 56
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар