«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 04:45
ЎЗO‘Z

Нима учун меҳнатсеварларнинг муваффақиятга эришиши қийин?

28 авг, 13:27 7 560 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун меҳнатсеварларнинг муваффақиятга эришиши қийин? Муваффақиятга эришишда ақл ва меҳнатсеварлик бизга ёрдам берадиган ягона омиллар эмас. Агар сиз бор кучингиз билан ҳаракат қилсангиз ҳам истаганингизга эриша олмаган бўлсангиз, балки бунга қуйидаги сабаблардан баъзилари айбдор бўлиши мумкин.

1. Сиз янги танишлар орттирмайсиз

Эски танишлар билан мулоқот қилиш осон. Бир-бирингизни анчадан бери танийсиз, сизларнинг умумий хотираларингиз, қувончли воқеалар ва ҳазилларингиз кўп. Муаммо шундаки, эски мавзуларни қайта-қайта муҳокама қилиш билан сиз ўтмишингиз билан яшайсиз. Ва бу сизга бирор-бир янги нарсани билишга йўл қўймайди.

Агар сизга янги одамлар билан танишиш қийин бўлса, оз-оздан бошланг. Ҳар ҳафта нотаниш одамлар билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Кейин бу сизни унчалик қўрқитмайдиган бўлади.

2. Сиз ўзгаришлардан қочасиз

Вақт ўтса ҳам сизнинг атрофингиздагилар ўзгармаса, бирон бир янги нарсаларга кўникиш қийинлаша бошлайди. Ўзгаришлар эса — бу янги имкониятлар ва истиқболлар ҳисобланади. Шунинг учун ўзгаришлардан қочиш ўрнига улардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Очиқ ва қизиқувчан бўлинг.

3. Сиз таваккал қилишдан қўрқасиз

Кўпинча ақлли одамлар қулайлик доирасидан чиқишга қўрқади, чунки улар учун у ерда ҳамма нарса таниш ва хавфсиз. Улар бошқалар босиб ўтган йўллардан юради ва уларнинг муҳитида оммабоп бўлган касбни танлайди. Оқибатда кўпчилик бажараётган ишлари ўзларини қониқтирмаслигини тан олади. Улар ҳар доим орзу қилиб келган ишлари билан шуғулланишдан қўрқади.

Агар сиз бирон бир қарорни қабул қилишга иккиланаётган бўлсангиз, бу келажагингизга қандай таъсир қилишини тасаввур қилиб кўринг. Бу имкониятни қўлдан бой берсангиз пушаймон бўласизми?

4. Сиз қарор қабул қилишни билмайсиз

Ақл ва меҳнатсеварлик кўп эшикларни очади. Афсуски, баъзан имкониятларнинг кўплиги танлашни қийинлаштиради. Бу ўзингизга мос келадиган вариантни топишга чексиз равишда уриниб кўришга ва яхшисини қўлдан бой беришдан қўрқишга олиб келади. Баъзилар олийгоҳни битирганидан 10 йил ўтгандан кейин ҳам нима билан шуғулланишни хоҳлаётганларини ўзлари ҳам билмайди.

Муҳим қарор қабул қилишдан олдин, сизни қизиқтираётган соҳа фаолияти билан яхши таниш бўлганлар билан маслаҳатлашинг. Ўз ишининг усталари ҳисобланадиганлар билан гаплашинг, керакли мавзудаги мақолалар ёки китобларни ўқиб кўринг.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 306
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 162
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 55
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 85
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 473
  • Бўлимлар