«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Тошкентда янги ва замонавий концерт зали қурилади

27 авг, 01:13 10 851 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда янги ва замонавий концерт зали қурилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни «Ўзбекистон Давлат косерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-3243 сонли қарорни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳридаги иккита бино, жумладан, «Тошкент» республика фонд биржасининг биноси, шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги санатория ҳам давлат консерваториясига берилиши ҳақида хабар берилган эди, деб ёзади Kun.uz.

Ўзбекистон давлат консерваториясига тезкор фойдаланиш ҳуқуқи билан пойтахтимизнинг Бухоро кўчаси 10-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар («Фонд бозори ахборот ресурс маркази» давлат унитар корхонаси тасарруфидаги бинолардан ташқари) берилмоқда. У ерда жаҳон стандартларига мос келувчи замонавий концерт зали барпо этилади.

Бунинг эвазига «Тошкент» республика фонд биржаси» акциядорлик жамияти Мустақиллик кўчаси 107-уй манзилидаги бинони ўз эгалигига олади. Ушбу бинонинг чап қанотидаги 1-қавати ва унга мос подвал қисмини Давлат рақобат қўмитасининг қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази тезкор фойдаланишга олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар