«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 01:51
ЎЗO‘Z

“Миллион”нинг концерти видеосини бир суткада 800 минг киши томоша қилди

24 авг, 14:52 6 006 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Миллион”нинг концерти видеосини бир суткада 800 минг киши томоша қилди “Миллион” жамоаси жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида 9 сеансдан иборат навбатдаги концерт дастурини тақдим этган эди. “Истиқлол”ни ларзага келтирган ушбу концерт дастурининг видеодисклари сотувга чиқишини кутганлар бу йил ҳар йилгидан ҳам кўп бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Кеча, 23 август куни соат 07:00 да “Миллион”нинг 2017 йилдаги концерт дастури видеоси жамоанинг YouTube’даги расмий каналига жойлаштирилди.

Мухлислар концертнинг видеосини интиқлик билан кутгани ҳақидаги юқоридаги фикрларимиз муболаға эмаслиги оз фурсатда аён бўлди. Бир сутка ичида концертни 800 мингдан ортиқ одам томоша қилишга улгурди. Бу рақамлар соат сайин ортиб бормоқда.

Шу ўринда савол туғилади: “Миллион”нинг ҳар йилги концерт дастури дисклари сотувга чиққанидан сўнг, жамоага нисбатан танқидларнинг охири кўринмайди. Ижтимоий тармоқларда “Миллион” муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланади. Лекин жамоа шунча томошабинни қандай тўплаяпти? Ҳар ҳолда 5 кун 9 сеансда концерт беришнинг ўзи бўлмайди. Айримлар 3 кунлик концерти чиптасини сота олмаётган бир пайтда “Миллион”нинг чипталари икки баравар қимматга баҳоланяпти. Интернетга жойланган видеонинг бир сутка ичида 800 мингдан ортиқ томоша қилиниши ҳам жамоанинг муваффақиятидан далолат. Ҳозирча “Миллион”нинг 2017 йилдаги концерти бўйича салбий фикрлар қулоғимизга чалинмади, танқидлар ўтган йилдагиларга қараганда анча ариган. Воқеалар ривожини кузатамиз. Балки “Миллион”чиларни тарбияга чақирувчилар яна топилиб қолар...


Манба: Qalampir.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Юлдуз Усмонова 2018 йилдаги концерти кунларини эълон қилди 16 дек, 20:23
  • Юлдуз Усмонованинг “Эй, азиз инсон” концерт дастури диски сотувга чиқди 23 июн, 16:20
  • “Миллион”нинг концерти сеанслари тўрттага кўпайди 19 апр, 16:04
  • Юлдуз Усмонованинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди 23 мар, 14:22
  • “Миллион” апрелда Даврон Кабуловсиз концерт беради?! 26 янв, 11:53
  • “Миллион”нинг концерти кунларига яна уч кун қўшилди 18 сен, 18:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 15
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 207
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 1 243
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 401
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 1 451
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 589
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 006
  • Чорвоқ сув омборига яқин ҳудудда ноқонуний қурилган иншоотларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди 26 мая, 18:13 656
  • Фирибгар, порахўр, тамагир... Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу узоқ муддатга қамалиши мумкин 26 мая, 17:30 613
  • Банк фойдасига кредит қарз ундирилди 26 мая, 16:46 367
  • Карантин чоралари одамларнинг кундалик одатларига қандай таъсир кўрсатмоқда? 26 мая, 16:13 410
  • Бўлимлар