«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин

22 авг, 09:01 5 375 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин Аuto.nur.kz сайти мухбири ишончли манбалардан Қозоғистоннинг “АЗИЯ АВТО” автомобилсозлик компанияси ва “GM Uzbekistan” АЖ ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан хабар топди. Маълум бўлишича, катта эҳтимоллик билан Усть-Каменогорскдаги заводда Ravon R2 ва Ravon R4 моделлари йиғилиши мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқарилувчи моделлар қатори янги моделлар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Асакадаги завод яқин орада бу моделлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириб олади. Қозоғистон билан ишлаб чиқариладиган моделларнинг тўлиқ рўйхати ҳали аниқлаштирилмаган.

Айтиш жоизки, Ravon автомобиллари қозоғистонликларга Uz-Daewoo бренди билан анчадан бери маълум бўлиб келган. Ўзбек автомобиллари Қозоғистон бозорига Ravon бренди билан ўтган йил ёзида чиққан.

Шуни айтиш мумкинки, Қўстанайдаги “СариаркаАвтоПром” автомобилсозлик компаниясида Ravon Nexia R3 модели йиғилмоқда. Бу ерда йилига 3 мингта шундай машина йиғилади. Ишлаб чиқариш қувватини йилига 7 мингта автомобилга етказиш мумкин.

Ravon Nexia R3 Қозоғистонда “УЗАВТО АЗИЯ” компаниясининг дилерлик тармоғи орқали сотилади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар