«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Лавозими ўзгартирилган Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтарилди

21 авг, 21:51 7 556 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лавозими ўзгартирилган Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтарилди Хайрулла Нуриддинов яна Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтарилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Аввалроқ, 17 август куни Нуриддинов МТРК раиси ўринбосарлигидан олиниб, «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб тайинланганди.
Шундан сўнг Баҳодир Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинганди.

Айни дамда «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб ким тайинлангани, Баҳодир Юнусов қайси ишга ўтказилгани номаълумлигича қолмоқда.

Хайрулла Нуриддинов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
1999 йилда «Жасорат» медали, 2005 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» давлат мукофотлари билан тақдирланган.

2006—2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 133
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 225
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 89
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 88
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 16
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 24
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 40
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 20
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 22
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 49
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 107
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 52
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 41
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 136
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 280
  • Бўлимлар