«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:34
ЎЗO‘Z

Яндекс.Навигаторда овозли активация ишга тушди

08 сен, 15:06 7 493 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яндекс.Навигаторда овозли активация ишга тушди Яндекс компанияси Яндекс.Навигатор дастурининг янгиланмасини чиқарди. Унда овозли активация (ишга тушириш) функцияси пайдо бўлди. Бу функция ёрдамида ҳайдовчилар йўлдан чалғимаган ҳолда дастурга овоз билан буйруқ беришлари мумкин бўлади. Бунинг учун “Яндекс” сўзини айтиш керак ва Навигатор унга мурожаат қилинаётгани англайди.

Ҳайдовчининг “Уйга кетдик” ёки “Ўнг қаторда аварияни кўряпман” сўзларини эшитиб Навигатор уйгача йўлни қуриб чиқади ёки йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида харитада белги қўяди. Овоз билан оддий ва мураккаб йўналиш қуриш мумкин, мисол учун, “Ишга АЁҚШ орқали кетдик” дейиш ва харитани бошқариш, яъни йўлдаги тирбандликларларни кўрсатиш ёки яшириш мумкин. Навигатордаги овозли бошқариш негизида Yandex SpeechKit нутқ технологиялари мажмуаси ётади.

Ҳозирда овозли бошқарувга эга Яндекс.Навигаторнинг iOS ва Android операцион тизимлари учун версияси чиқарилиб, iOS учун версиясини App Store’дан, Android учун версиясини Google Play’дан юклаб олиш мумкин.

Маълумот учун, Яндекс.Навигатор ҳайдовчилар учун мўлжалланган дастур бўлиб, унда ҳайдовчилар бирор манзилга боришларида босиб ўтадиган йўлларини қуришлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар