«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?

18 авг, 20:42 44 690 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади? Kun.uz мухбири айни пайтда олий таълим муассасасида иккинчи ва ундан кейинги даврда ўқиш истагида юрган кишилар билан суҳбатлашиб, шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим вазирлиги расмий вакили Мадамин Орифжонов билан боғланди.

«Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида 3 йил педагогик амалий иш стажига ҳамда вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга шахслар махсус сиртқи бўлимда ўқишга қабул қилинади. Бу фақат педагогик таълим йўналишида ўқиш имконияти яратилган бўлиб, сиртқи таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўқув шакли эса иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бериш сиртқи таълим шаклида ташкил этилади. Бу ҳолатда ўқиш бакалавриатнинг 2 курсидан бошланади ва камида 3 йил муддатни ташкил этади», дейди вакил.

Мадамин Орифжоновнинг таъкидлашича, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ОТМ ларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар очилган:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;

Андижон давлат университети;

Бухоро давлат университети;

Гулистон давлат университети;

Қарши давлат университети;

Наманган давлат университети;

Самарқанд давлат университети;

Термиз давлат университети;

Урганч давлат университети;

Фарғона давлат университети;

Жиззах давлат педагогика институти;

Навоий давлат педагогика институти;

Нукус давлат педагогика институти;

Қўқон давлат педагогика институти;

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.

Сиртқи бўлимда ўқиётган талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда 2 марта ўқув таътиллари берилади. Ҳар бир таътилнинг муддати – 1 ой.

Қоидага кўра, таътил умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади. Бунда уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади. Талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишда бўлган даврига тўғри келадиган дарс соатлари ўқишга юборган таълим муассасасининг ўқитувчилари (ходимлари) томонидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтилади.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2017/2018 ўқув йили учун:

- олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларида ўқиш учун тавсиянома берувчи вазирликлар ва идоралар рўйхатини;

- мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида вазирликлар ва идоралар томонидан берилган таклифларни инобатга олган ҳолда махсус сиртқи бўлимларга қабул квоталарини;

- махсус сиртқи бўлимларга қабул қилиш тартиби ва мезонлари ҳамда уч томонлама шартнома шаклини тасдиқлайди.

2017/2018 ўқув йили учун махсус сиртқи ва сиртқи таълимларда ўқув жараёни истисно тариқасида 1 октябрдан бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 1
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар