«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:23
ЎЗO‘Z

Энг яхши сурат олувчи камерафонлар, уларнинг юртимиздаги нархлари – Топ-7

18 авг, 15:26 9 667 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг яхши сурат олувчи камерафонлар, уларнинг юртимиздаги нархлари – Топ-7 Сўнгги йилларда смартфон саноати катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Айниқса, смартфонлардаги камераларнинг рақамли камералар билан беллаша олиш даражасига етаётгани диққатга сазовор. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган мобил алоқа воситалари айни пайтда суратга олишда тенгсизлиги билан ўзига хос. Улар билан танишинг.

7. Sony Xperia XZ Premium – Sony смартфонсозларни доимо сенсорлар билан таъминлаб келган. Камера технологиясининг гиганти бўлган бу бренд ўзининг смартфонлари учун ҳам энг яхши сурат олиш тизиминини жорий қилган. Шубҳасизки, Xperia XZ Premium сурат олишда жаҳонда етакчилардан бири. Ундаги 19 мегапикселли сенсорнинг оптик линзаси учун f/2.0 Exmor RS сенсори танланган. Бу линза гибрид бўлиб, сифатли ва тезкор фокуслайди. Шунингдек, смартфон камераси Motion Eye тизимига эга бўлиб, супер секинлаштирилган, яъни ҳар секундда 960 кадрли видеолар тасвирга олиш қобилиятига эга.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 735 АҚШ долларидан сотилмоқда.

6. Apple iPhone 7 Plus – сўнгги айфонлар Apple камера технологиясида ҳам ўз сўзига эгалигини исботлай олди. IPhone 7 Plus бош камераси қўш сенсорли бўлиб, компания смартфон саноатида илк маротаба янгича сурат олиш техникасини илгари сурди. Жумладан, 12 мегапикселли сенсор оптик линзаси f/1.8 ҳажмли бўлиб, оптик барқарорлаштириш тизимига эга, бу сенсор асосан ранг-тасвирни муҳрлашга масъул. Бош камеранинг иккинчи сенсори эса 13 мегапикселли ва уни "телефото линзаси" дейиш мумкин. Бу сенсор кенг бурчак остида суратга олиш ва манзарани унинг сифатини йўқотмасдан туриб 2 карра яқинлаштириш учун масъул. Бош камера тезкор суратга олиши билан ҳам ўзига хос. Шу билан бирга, бу камерада секинлаштирилган видео ҳам суратга олиш мумкин.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 750 АҚШ долларидан сотилмоқда.

5. LG G6 – LG G6 флагмани имкониятларига жамоатчилик ҳали ҳам тўғри баҳо бера олгани йўқ. Флагман суратга олишда энг кучли камерафонлар билан беллаша олади. Ундаги бош камера 2 та ҳар бири 13 мегапикселли сенсорлардан иборат. Бу сенсорлардан бирининг оптик линзаси f/1.8 ва у оптик барқарорлаштириш функциясига эга. Иккинчи линза эса f/2.4 диафрагмали ва унда фазали автофокус тизими жорий қилинган. Флагман камерасида HDR, 360 panorama, "таом" каби қизиқарли режимлар мавжуд.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 600 АҚШ долларидан сотилмоқда.

4. OnePlus 5 – ишлаб чиқарувчи томонидан "флагманлар кушандаси" номи берилган бу смартфон камераси ҳам "ўткир кўз"лардан бири. OnePlus 5'нинг сифатли суратлари ундаги қўш объективли инновацион бош камера билан боғлиқ. Бу сенсорлардан бири – Sony IMX398 датчиги 16 мегапикселли бўлиб, унинг оптик линза ҳажми f/1.7, яъни энг яхши диафрагма. Шунингдек, иккинчи сенсорга 20 мегапикселли датчик ўрнатилган. Бу сенсор оптик линзаси f/2.6 ва унинг учун Sony IMX350 датчиги танланган. Камерадаги қўшалоқ LED фоточақноғи ёруғлик паст шароитда ҳам яхши суратлар олишга ёрдам беради.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 500 АҚШ долларидан сотилмоқда.

3. Samsung Galaxy S8 / Galaxy S8+ – Samsung'нинг амалдаги сўнгги флагманлари бир сенсорли бўлса ҳам, жаҳоннинг энг яхши камерафонларидан бири. Флагманлардаги 12 мегапикселли камера оптик линзаси f/1.7 стандартига эга ва унда "Dual Pixel" – қўш пикселли технология жорий қилинган. Қўш пикселли технологияда камера олган бир неча кадрдан энг яхшиларига хос жиҳатлар олиниб, ягона умумлашган сурат ҳосил қилинади.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 650 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2. Huawei P10 Plus – "немис сифати" деганда фотографияда таниқли Leica бренди кўпчиликнинг хаёлидан ўтади. P10 Plus ана шу бренднинг технологияси билан мақтана олади. Айниқса, "Leica Dual Camera 2.0 Pro" деган узундан-узун ном ҳам унинг имкониятларини очиб беради. Бу сенсорлардан бири 20 мегапикселли ва f/1.8 диафрагмага эга бўлиб, бу сенсор манзарани оқ-қора рангда муҳрлайди. Шунингдек, f/1.8 ҳажмли диафрагмага эга иккинчи – 12 мегапикселли сенсор рангли сурат олади. Иккала сенсор олган суратлар яхлитлашиб, ягона – рангларга тўйинган сурат ҳосил бўлади. Huawei P10 Plus камераси портрет, ён томон эффекти каби замонавий суратга олиш режимларига эга бўлган.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 700 АҚШ долларидан сотилмоқда.

1. HTC U11 – HTC U11 айни пайтда энг яхши камерафон сифатида эътироф этилмоқда. Фотокамералар сифатини баҳоловчи DxOMark хизмати томонидан HTC U11 флагманининг суратга олиш имкониятларига 90 балл қўйилган. Натижада, флагман DxOMark рейтингининг 1-поғонасидан ўрин эгаллаган.

флагмандаги бош камеранинг тезкор ва аниқ автофокус функцияси, тасвирни табиий муҳрлаш сифати, деталларга бой фотосурат олиш, ҳар қандай шароитда ҳам фотосуратлардаги динамик диапазон даражаси, оқ тус меъёрининг тўғри берилиши, ранг-тасвирнинг муҳрланиши, суратдаги хираликнинг имкон қадар пастлиги алоҳида қайд этилган.

HTC U11 учун 1,4μm пикселни қамраб оладиган 12 мегапикселли сенсор танланган. Унинг ёруғликни қамраб олувчи оптик линза кенглиги f/1.7’га тенг. Смартфон Ultrapixel 3 технологияси, суратни оптик барқарорлаштириш тизими ва қўшқаватли светодиодли фоточақноққа эга.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 700 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Манба: «Terabayt»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 85
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 496
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар