«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:55
ЎЗO‘Z

Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди

18 авг, 02:25 5 682 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди Кечагина АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Twitter тармоғидаги фикри оммалашганлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатганини ёзган эдик. Бугун эса АҚШнинг амалдаги раҳбари эълон қилган биргина фикри боис жаҳоннинг нуфузли компанияси бир неча миллиардлик маблағини йўқотгани тўғрисида хабар бермоқдамиз.

Гап шундаки, жаноб Доналд Трамп навбатдаги твитида онлайн савдо ҳамда технология ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Amazon компаниясини нишонга олган. Унинг фикрича, компания чакана савдога путур етказиб, АҚШда ишчи ўринларнинг қисқариб боришига сабабчи бўлмоқда.

Amazon is doing great damage to tax paying retailers. Towns, cities and states throughout the U.S. are being hurt — many jobs being lost!

— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 16 август, 2017 йил.


"Amazon чакана савдо билан шуғулланадиган солиқ тўловчи дўконларга катта зиён келтирмоқда. АҚШдаги туман ва шаҳарлар, штатлар бундан катта зарар кўрмоқда — ишчи ўринлари қисқариб бормоқда!"

Бу твит эълон қилингач, Amazon акциялари нархи кескин пасайиб кетган ва компания капитали бир неча дақиқа ичида 6 миллиард АҚШ долларига қисқариб кетган.

Доналд Трамп азалдан Amazon ҳамда унинг бош директори Жефф Безос билан чиқиша олмайди. Боиси, Washington Post газетасига эгалик қилувчи Безос сайлов вақтларида сайловчиларни Трампга овоз бермасликка чақирган.

Манба: Terabayt.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 98
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар