«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:34
ЎЗO‘Z

Йирик оперативкали энг кучли смартфонлар - Топ-5

16 авг, 12:07 9 947 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йирик оперативкали энг кучли смартфонлар - Топ-5 Хитойнинг энг яхши смартфонларини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома ёрдамида жорий йилда тақдим қилинган, 6 гигабайтли тезкор хотирага эга смартфонлар рейтинги тузилди.

Унга кўра, Xiaomi Mi6 рейтингда яққол пешқадамлик қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур смартфон диққатга сазовор техник жиҳатларга эга. Шунингдек, унинг йиғилиши пишиқ ва мустаҳкам.

смартфоннинг 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқини $363 (2499 Yuan), 6 ГБ тезкор ва 128 ГБдоимий талқини — $421 (2899 Yuan), ҳамда 6 ГБ / 128 ГБ хотирали махсус «керамика» талқини $435 (2999 Yuan) АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Иккинчи ўринни Huawei Mate 9 Pro девайси эгаллаб турибди. Унинг доимий хотира сиғими 128 ГБ. Смартфон диагонали 5,5 дюймли AMOLED-дисплейга эга бўлгани билан ўзига хос. Шунингдек, гаджет нисбатан арзонлиги билан кўпчиликка манзур бўлган.

Huawei Mate 9 Pro тўлиқ металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери, 5,5 дюймли QHD экран, HiSilicon Kirin 960 процессори билан жиҳозланган.

Хитойдаги дўконларда 6 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира эга бўлган Huawei Mate 9 тахминан 800 АҚШ доллари нархида таклиф этилмоқда.

Йилнинг йирик оперативкали энг кучли смартфонлари қаторида 3-ўрин Xiaomi Mi Note 2 (128Gb) гаджетига насиб қилган. Унинг 22,5 мегапикселли селфи-камерасини ҳам кўпчилик эътироф қилган.

Девайс 5,7 дюймли дисплей, 6 гигабайтли оператив хотира ҳамда Snapdragon 821 процессорига эга бўлган.

Mi Note 2’нинг такомиллаштирилган талқини 600 АҚШ долларигача бўлган нархда сотувга чиқарилган.

"Оперативка" ва нуфуз "жанги"да 4- ва 5-ўринларни OnePlus 3T (64Gb) ҳамда ZTE Nubia Z17 mini смартфонлари қўлга киритишди.

OnePlus 3T 5,5 дюймли Full HD aниқлигидаги Optic AMOLED дисплей, (2.5D-шишали Corning Gorilla Glass 4 билан), 16 МПли диафрагмаси f/2.0 бўлган асосий Sony IMX298 сенсор, 16 МПли олд ва бармоқ изи сканери билан таъминланган. У сиғими 3400 мА/ст бўлган Dash Charge тезкор зарядлаш технологиясига эга батареядан қувватланади.

OnePlus 3T нархи 64 ГБли версия учун АҚШда 439 долларни ташкил этади. 6/128 ГБли версия эса 479 долларга таклиф қилинган.

5.2 дюймли Nubia Z17 mini’да 2 та 13 мегапикселли сенсордан иборат бош камера, 16 мегапикселли олд камера, 5.2 дюймли Full HD дисплей, 64 ГБ доимий хотира ва бармоқ излари сканери, 2930 мА соат сиғимли аккумулятор мавжуд.

Nubia Z17 mini “ақлли телефон”ининг энг қиммат талқини 290 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 396
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 76
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар