«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2021, 14:00
ЎЗO‘Z

22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади

14 авг, 17:38 13 207 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади 2017 йилнинг 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.
Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган.
Чап юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Ушбу матн «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматнли чизиқ билан ажратилган.

Микроматнли чизиқ остида «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни акс этган.
Матн остида тўқ яшил рангдаги Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.

Банкнот чап тарафининг пастки қисмида 50000 рақами ва «ELLIK MING SO‘M» ёзуви мавжуд бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.
Юқоридаги барча тасвирлар ва ёзувлар бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.
Марказда Ўзбекистон Республикасининг ҳошиланган харитаси жойлашган бўлиб, унинг фони «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган.

Чап тараф пастки қисмидаги ва оқ рангли сатҳда жойлашган “50000” рақамлари тепасида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.
Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.

Арканинг остида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.
Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи “50000” рақами мавжуд.

Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори қисмида арка тасвири мавжуд бўлиб, ёруғликда кўрилганда банкнот олд қисмидаги тасвир билан бир-бирини тўлдиради.
Банкнотнинг марказида “ANJUMANLAR SAROYI” меъморий биноси тасвирланган.

Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “50000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “ELLIK MING” кўрсатилган.
Шунингдек, банкнот қиймати “50000” кўринишида юқори ўнг ва пастки чап бурчакларда акс этирилган.

Остки фон нафис чизиқлар қўлланилган ҳолда ишланган миллий нақшинкор безаклар ва бўртиб тургандек таасурот уйғотувчи банкнот қиймати кўринишидаги рақамли тасвирлардан иборат.
Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва герби билан танишинг 14 мар, 22:58
  • «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» (+видео) 28 фев, 22:30
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • Ашхободда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти йиғилиши бўлиб ўтади 23 ноя, 12:45
  • Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта конвертацияси хусусида баёнот берди 22 мая, 23:42
  • Ўзбекистонда президентлик сайловларини 400дан ортиқ журналист ёритиб боради 14 мар, 13:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон президенти Трампнинг сиёсатчи сифатида “ўлганини” айтди 21 янв, 13:57 7
  • ДХХ ва ИИВ томонидан “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди 21 янв, 13:26 192
  • ДХХ 3 млн. 720 минг АҚШ доллари олган фирибгарни ушлади 21 янв, 12:58 233
  • АҚШнинг махсус элчиси Ўзбекистон президенти билан суҳбатлашди 21 янв, 12:29 183
  • Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда 21 янв, 11:55 310
  • Жо Байден Трамп ёпган дарвозаларни очмоқчи 21 янв, 11:30 375
  • Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик 21 янв, 11:00 240
  • «Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев 21 янв, 10:30 244
  • Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди 21 янв, 10:01 448
  • Шахрам Ғиёсов жавоб берди: "Сенга ҳали бор"... 21 янв, 09:38 767
  • «Ювентус» 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айланди 21 янв, 09:00 221
  • Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди? 21 янв, 08:37 423
  • Бўлимлар