«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:26
ЎЗO‘Z

Egypt Air самолёти Қоҳирада фавқулодда қўнишни амалга оширди

13 авг, 18:26 6 198 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Egypt Air самолёти Қоҳирада фавқулодда қўнишни амалга оширди Egypt Air компаниясининг йўловчи лайнери якшанба куни Қоҳира халқаро аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. Бунга сабаб сифатида италиялик йўловчига фавқулодда тиббий ёрдам зарур бўлгани кўрсатилган. Бу ҳақида Миср пойтахти аэропорти маъмурияти вакили хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, самолёт Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳридан Неаполга йўл олаётган пайтда йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашган. Италиялик сайёҳнинг қон босими кескин кўтарилиб, бурни қонаган. Қонни самолёт бортидаги препаратлар билан тўхатишнинг иложи бўлмаган. Экипаж командири Қоҳира аэропортининг парвозлар бошқаруви пунктидан йўловчи ҳаётини сақлаб қолиш учун мажбурий қўнишни амалга оширишга рухсат сўраган.

Самолёт қўниши билан аэропортнинг тиббий ходимлар бригадаси италиялик кишига шошилинч ёрдам кўрсатган. Ўзини яхши ҳис қила бошлагач, шифокорлар унга саёҳатни давом эттиришга изн беришган. Охир-оқибат, лайнер Шарм аш-Шайх-Неаполь рейсини 1,5 соатга кечикиб амалга оширган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар