«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:05
ЎЗO‘Z

“Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси

10 авг, 09:36 7 716 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси Тошкент вилояти жиноят судида Чиноз туманида молиявий пирамида ташкил этиб, турли ноқонуний молиявий амалиётларга қўл ўрган Аҳмаджон Турсунбоев жиноий иши юзасидан навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бевосита иштирок этган Кун.uz мухбирининг хабар қилишича, халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан донг таратган айбланувчи ва унинг 6 нафар жиноий шериги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4 та моддаси бир неча бандлари бўйича айблов эълон қилинган.

Маҳкама раиси Дилшод Комиловнинг маълум қилишича, улар нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (валюта қимматликларини ноқонуний йўл билан олиш ёки сотиш), 188-моддаси (давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, жуда катта миқдорда назоратсиз даромад кўриш), 189-моддаси (Савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси 2-қисми “а” ва “в” (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд мажлисида 11 нафар гувоҳнинг сўзлари тингланди. Улар, аслида “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” МЧЖларга турли миқдорда пул бериб, жабр кўрган бўлсалар-да, ушбу иш юзасидан гувоҳ сифатида қатнашишган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июнида “молиявий пирамида” ташкил этган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий гуруҳи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар