«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:31
ЎЗO‘Z

Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида сиртқи бўлимлар очилади (+ОТМлар рўйхати)

09 авг, 18:07 43 062 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида сиртқи бўлимлар очилади (+ОТМлар рўйхати) 9 август куни Президент "Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда Uz24 сайти.

Ҳужжатга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилади.

Белгиланишича:

олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар ҳисобидан амалга оширилади;

махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматини аниқлаш белгиланган тартибда амалга оширилади;

махсус сиртқи бўлимда ўқиётган талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда бир ўқув йилида икки марта бир ойдан ўқув таътиллари берилади. Бунда, ўқув таътиллари қоида тариқасида умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади ва уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади;

талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишда бўлган даврига тўғри келадиган дарс соатлари ўқишга юборган таълим муассасасининг ўқитувчилари (ходимлари) томонидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтилади;

махсус сиртқи бўлим талабалари ўқишга киришда тавсиянома берувчи вазирлик ёки идора, олий таълим муассасаси ва талаба ўртасида ўқишни якунлагандан кейин тавсиянома берган ташкилот йўлланмасида кўрсатилган иш жойида (таълим муассасасида) беш йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш мажбурияти билан уч томонлама шартнома тузилади;

махсус сиртқи бўлимларда таълим йўналишлари хусусиятига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбати қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида белгиланади;

олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлим ўқув жараёнини ташкил этишга факультет декани мақомидаги бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2017/2018 ўқув йили учун:

Келгуси ўқув йилларига қабул квоталари олий таълим муассасалари учун белгиланган тартибда белгиланади.

Педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бериш сиртқи таълим шаклида ташкил этилсин, бунда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бакалавриат таълим йўналишининг
2-курсидан (ўқув режалардаги фанлар фарқидан қатъи назар) камида 3 йил муддат этиб белгиланди.

2017/2018 ўқув йили учун махсус сиртқи ва сиртқи таълимларда ўқув жараёни истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 9 августдаги ПҚ-3183-сон
қарорига илова

Педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар
ташкил этиладиган олий таълим муассасалари
рўйхати

1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

2. Андижон давлат университети

3. Бухоро давлат университети

4. Гулистон давлат университети

5. Қарши давлат университети

6. Наманган давлат университети

7. Самарқанд давлат университети

8. Термиз давлат университети

9. Урганч давлат университети

10. Фарғона давлат университети

11. Жиззах давлат педагогика институти

12. Навоий давлат педагогика институти

13. Нукус давлат педагогика институти

14. Қўқон давлат педагогика институти

15. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 0
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар