«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 19:35
ЎЗO‘Z

Чиқиш визасини бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёр бўлди — ТИВ

08 авг, 16:28 6 331 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чиқиш визасини бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёр бўлди — ТИВ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 7 август куни идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда жорий йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот тингланди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва бошқа давлат тузилмалари вакиллари иштирок этган.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан фуқароларнинг чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикерини (ОВИР) бекор қилиш ҳамда хорижга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи, фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш ҳамда хорижга келган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги давлат раҳбари қарорлари лойиҳалари ҳамда қонунчиликка, қонун ости ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича бошқа таклифлар тайёрлангани ва идоралараро келишув босқичида тургани маълумот учун қабул қилинган.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг меҳнат мигрантларини тегишли ижтимоий пакет, жумладан зарур яшаш-маиший шароит, муносиб иш ҳақи даражаси ва бошқа имтиёзлар билан таъминлашни кўзда тутувчи Ўзбекистон фуқароларини ишга ёллашни ташкиллаштириш бўйича йирик хорижий ҳамкорлар билан икки томонлама битимлар тузиш бўйича фаолияти қўллаб-қувватланган.

Йиғилиш якунларига кўра Идоралараро ишчи гуруҳи таркиби ва унинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган Иш режаси келишилган ва тасдиқлаш учун таклиф қилинган.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 0
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 0
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 1
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 81
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 90
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 123
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Бўлимлар