«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:35
ЎЗO‘Z

Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди

07 авг, 18:02 7 234 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди Ҳиндистоннинг Индаур шаҳрида буқа ва сигирнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Англиянинг Миррор нашри хабарига кўра, тўй маросимига тайёргарлик икки ой давом этган ва бунинг учун 10 минг фунт стерлинг (деярли 17 минг АҚШ доллари) сарфланган.

Ганга лақабли сигирни буқа Пракашга эрга бериш қарори Индаур аҳолиси томонидан, шаҳарга қўшни бир қатор қишлоқлар кучли ёмғир ва дўллардан жабр кўрганидан сўнг қабул қилинган.

Индаур ҳам ҳосилсиз қолиб кетмаслиги учун аҳоли энг кўп қадрланадиган жониворларни чиройли тўй маросими билан бирлаштириш орқали, табиат илтифотига эришишга қарор қилган.

Одамларнинг тўйларида бўлгани каби, сигирлар тўйи ҳам ўртада йиғилган пул орқали молиялаштирилган: фермерларнинг ҳар бири 80 доллардан пул берган.

Тўй маросимига узоқ тайёргарлик кўрилган, жониворлар учун тўй либослари тайёрланган; «келин»да қимматбаҳо тақинчоқлар бўлган.

Маросимда бир неча минг киши, хусусан, қўшни қишлоқлар аҳолиси ҳам қатнашган. Барча расмиятчиликлар ўтиб бўлганидан сўнг, байрам рақслар билан якунига етган.


Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 115
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 251
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар