«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Юридик хизмат ёш ҳуқуқшуносларни жалб этмоқда

05 авг, 20:01 6 910 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юридик хизмат ёш ҳуқуқшуносларни  жалб этмоқда Жамиятда ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш, фуқароларнинг эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақида йиллар давомида гапириб келинмоқда. Бу борада катта натижаларга эришилганини эътироф этиш лозим. Лекин соҳада кетма-кет фармон ва қарорларнинг қабул қилинаётгани ҳали жараён давом этаётганини англатади. “Ўзбекистон” телеканалидаги “Мулоқот вақти” кўрсатувида мана шу жараёнлар керакли натижаларга олиб келиши учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани хусусий сўз юритилди.

Кўрсатувда, “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг асосий, муҳим жиҳатига тўхталиб, унда юридик хизмат ходимларининг ижтимоий ҳимояси, моддий манфаатдорлиги оширилиб, уларнинг қонунийликни таъминлаш борасидаги вазифалари доираси кенгайтирилгани хусусида сўз юритилди.

Адлия вазирлиги томонидан ушбу соҳага ёш кадрлар, юристларни жалб қилиш мақсадида Юридик университетда бир неча бор ўқув семинарлари ташкил қилиниб, уларда битирувчи талабаларга юридик хизмат ҳақидаги қонунчилик янгиликлари таништирилган, уларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилган. Бунинг натижасида университет битирувчи талабалари орасидан 50 нафарга яқин битирувчи ҳозирда айнан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматида ишлаш ниятларини билдиришди”, - дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Равшан Шаропов.

Бундан ташқари, кўрсатув жараёнида маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ёш кадрларни давлат оргалари ва ташкилотларидаги вакант жойларга ишга жойлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.
[media=https://youtu.be/WRQ_HULZ_zw]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар