«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:15
ЎЗO‘Z

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Макгрегор билан шуғулланишдан бош тортди

05 авг, 13:41 5 362 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Макгрегор билан шуғулланишдан бош тортди Халқаро бокс федерацияси ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Пол Малиньяжи аралаш яккакурашлар бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорнинг машғулот лагерини тарк этди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган, деб ёзади Kun.uz нашри.

«Рингдан ташқарига чиққан баъзи нарсалар ва лагернинг ичида рўй бераётган ҳолатлар туфайли мен шундай қарорга келдим. Лагерь қандай ишлашига оид шартларни мен қўймайман, бироқ унинг бир қисми бўлишни истамадим. Мен Конорнинг тактикасини ошкор қилмайман», - дея ёзди боксчи.

Малиньяжининг кетишига Макгрегор билан спарринг-жангдан сўнг эълон қилинган фотосуратлар сабаб бўлди. Тасвирларда америкалик нокдаунда эканини кўриш мумкин, бироқ унинг таъкидлашича, туртиб юборилгани туфайли йиқилган.

Макгрегор америкалик Флойд Мейвезерга қарши бокс қоидалари бўйича ўтказиладиган жангга тайёргарлик кўрмоқда. Беллашув 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ирландиялик рингга чиққани учун тахминан 75 млн доллар, америкалик эса – 100 млн доллар ишлаб олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 61
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар