«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:18
ЎЗO‘Z

АҚШ грин-карта лотереяларидан воз кечиши мумкин

03 авг, 08:02 6 603 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ грин-карта лотереяларидан воз кечиши мумкин АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган RAISE иммиграция қонун лойиҳаси АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи грин-карта виза лотереяларидан воз кечиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдан “РИА Новости”га келиб тушган аризада айтиб ўтилган, деб ёзади Kun.uz нашри.

“RAISE қонун лойиҳаси шубҳали иқтисодий ва гуманитар манфаатларга хизмат қилувчи виза диверсификация лотереясининг эскирган тизимини тугатмоқчи”, деб айтилган аризада.

Diversity Visa дастури ёрдамида 1990 йилдан бери ҳар йили 55 минг муҳожир АҚШда яшаш учун танлаб олинади. Виза олиш учун инглиз тилидан муайян таълим даражаси ва уқувига эга бўлиш ҳамда АҚШ давлатининг «гарданида ўтириш” нияти йўқлигига ишонч ҳосил қилдириш керак. Лотереяда АҚШга ҳар йили 50 мингдан муҳожирни юборувчи давлатлар қатнашмайди. Шу сабабли жорий йилда лотереяда Бангладеш, Бразилия, Буюк Британия, Вьетнам, Гаити, Доминикан Республикаси, Ҳиндистон, Канада, Хитой, Колумбия, Мексика, Нигерия, Покистон, Перу, Сальвадор, Филиппин, Жанубий Корея ва Ямайка аҳолиси қатнашишларига рухсат берилмаган.

Россия аҳолиси 2005 йилдан 2010 йилгача лотереяда қатнаша олмаган. Бироқ 2011 йилдан бошлаб Россиядан АҚШга эмиграция пасайган ва россияликлар яна лотереяда ўйнаш имконини қўлга киритганлар.

Ўзбекистонликлар бир неча йиллардан бери грин-карта лотереясида иштирок этиб келмоқдалар ва ҳар йили ўртача 1,5 мингга яқин ўзбекистонлик АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 3
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 50
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар