«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:51
ЎЗO‘Z

Болани ким бузаяпти: бизми ёки телефон?

02 авг, 12:53 5 499 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болани ким бузаяпти: бизми ёки телефон? Машруткага чиқиб, энди ўриндиққа жойлашгандим, орқадан аёл кишининг эҳтиросли овози эшитилгандек бўлди. Хаёлимга келган биринчи фикр кимдир телефонида овозини баланд қилиб беҳаё фильм кўрмоқда (бузуқ каллада бошқа қандай хаёл бўлиши мумкин). Ҳайриятки, адашибман. Овоз орқа ўриндиқда ўтирган қизалоқнинг қўлидаги телефонда келар, у смартфонда мушук боқадиган ўйинни берилиб ўйнаётган экан.

Қизча мушукни туртар, у ҳар хил товуш чиқарарди (топган товушларини қаранг). Туртиб-сургани сайин қизчанинг завқи ошар, мушукнинг афтодаҳол аҳволидан кулар эди. Кейин унга бор овозида бақиришни бошлади: “опам ёмон-а, акам ёмон-а”, “жинни”, “тентак”…

Бошқа йўловчиларни билмадиму, бу ҳолат менинг асабимни бузишни бошлади. Қизни қучоғида олиб кетаётган она қизига на бас қил, пастроқ гапир, деб шовқин солишига чек қўяр, на унинг қўлидаги зорманданинг овозини пастроқ қиларди. Мушук катта аёлларга ўхшаб фикрни чалғитадиган овозларни тинмай чиқарарди. Бир-икки марта орқага қараб, онасига хўмрайиб қарадим. Машруткада ёши мендан катта одамлар ҳам борлиги учун ортиқча гап қилишдан ўзимни зўрға тийдим…

Ана энди фалсафа суқишга ўтсак. Биринчидан, боланинг оғзидан фақат салбий гаплар чиқаяпти. Жамоат жойида баланд овозда шовқин қилаяпти. Иккинчидан, гарчи ўйинда бўлса ҳам азоб беришдан лаззатланаяпти, завқланаяпти. Она жим, гўёки қизи яхши иш қилаяпти, ёки шу смартфон билан овуниб, чалғиб кетаётганидан хурсанд. Қайси бири тарбияни кўпроқ бузаяпти: бефаҳм, лоқайд онами ёки телефон? Бу биргина ҳолат.

Ҳаммада ҳам ундай эмас албатта. Ахлат уюми устида очилган гулга ўхшаб энг ёмон муҳитдан ҳам одобли инсонлар етишиб чиқиши мумкин. Лекин боланинг онгига фақат салбий фикр, ёмон сўзларнинг “запис” бўлиб боришидан ким кўпроқ зарар кўради? Албатта жамият! Энг камида бундай ота-оналардан ўзларига ўхшаган бетарбия, оғзи бузуқ болалар дунёга келади. Аввал битта бўлган бўлса, энди камида иккита-учта бўлиб машруткалар, автобусларда бошқаларнинг тинчини бузишда давом этади…

Санжар Саид




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 1
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 2
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар